Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ ва Европа Украинанинг ғалабасига ишонмай қўйди — Пушков

© AP Photo / J. Scott ApplewhiteФлаги Украины и США. Архивное фото
Флаги Украины и США. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2025
Oбуна бўлиш
Пушковнинг айтишича, Украинанинг "ғалабаси" ҳақида умуман гап бормаяпти.
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. АҚШ ва Европа Украина ғалабасига ишонмай қўймоқда, деб ёзди Федерация Кенгашининг ахборот сиёсати бўйича комиссияси раҳбари Алексей Пушков ўзининг Telegram-каналида.

"Ғарбда Украинанинг "ғалаба назарияси"ни қўллаб-қувватлашдан бош тортишмоқда. Буни биринчи бўлиб амалга оширди (АҚШ президенти Дональд - Таҳр.). Киев умуман Россия билан уруш бошламаслиги керак эди, деган Трамп", — деб ёзди у.

Шу билан бирга, Европа етакчилари Оқ уй хўжайинига эргашиб, Украина ҳеч бўлмаганда қандайдир сценарийда Россия устидан ғалаба қозониши мумкинлиги ҳақидаги ғоядан аста-секин воз кеча бошлашди.
Яқинда якунланган НАТОнинг Гаагадаги саммити Украина ҳамкорлари Киев режимига ваъда қилинган нарсаларни бажаришга тобора камроқ тайёрлигини яққол кўрсатди, деди сенатор.
"Энди Ғарб Россиянинг узил-кесил ғалабасига йўл қўймаслик кераклигини таъкидламоқда. Украинанинг "ғалабаси" ҳақида умуман гап бормаяпти", — дея хулоса қилди Пушков.
Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий ўзининг Telegram-каналида маълум қилишича, Украина ташқи бошқарувга эга давлатга айланди.
“Украина собиқ Украина президенти Пётр Порошенко ва Владимир Зеленскийнинг саъй-ҳаракатлари билан Россияга қарши плацдарм сифатида фойдаланилган ташқи бошқарувга эга давлатга айланди”, — деб ёзади у.
Депутатнинг таъкидлашича, "Россияга стратегик мағлубият етказиш" лойиҳаси сарфланган маблағ ва мақсадларни оқламай, муваффақиятсизликка учраган.
"Россия таклифларини, жумладан, Украина томонига топширилган келишув меморандумини жиддий кўриб чиқиш вақти келди. Улар ҳали ҳам музокаралар столида", — дея хулоса қилди Слуцкий.
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Нима учун АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиши мумкин — Песков жавоби
Янгиликлар лентаси
0