Боку суди Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари ва бош муҳарририни ҳибсга олди

© SputnikПресс-центр Sputnik
Пресс-центр Sputnik - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2025
Oбуна бўлиш
Суд Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари ва бош муҳарририни 4 ойга ҳибсга олди.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Боку суди Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари Игорь Картавих ва бош муҳаррири Евгений Белоусовни тўрт ойга ҳибсга олди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий ОАВга таянган ҳолда хабар берди.

"Суд Sputnik Озарбайжон ахборот агентлиги офисида полиция томонидан ўтказилган операция натижасида қўлга олинган Игорь Картавих ва унинг ходими Евгений Белоусовга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини танлади”, — дея хабар беради "Репорт" агентлиги.

Журналистларга "Фирибгарлик," "Ноқонуний тадбиркорлик" ва "Жиноий йўл билан орттирилган мулкни қонунийлаштириш" каби учта модда бўйича айблов эълон қилинган.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг қайд этишича, Россия ва Озарбайжон учун дўстлик муносабатлари ниҳоятда муҳим ва уни бузмоқчи бўлганлар нима қилаётганини яхшилаб ўйлаб кўриши керак.
Унинг айтишича, Бокунинг Sputnik Озарбайжонга нисбатан чоралари ҳозирда уларнинг ишига даъволар билан эмас, балки бошқа мулоҳазалар билан белгиланган. Шунингдек, Захарова Озарбайжон элчисининг Россия ташқи ишлар вазирлигига чақирувини изоҳлар экан, бу "шунчаки қоғоз ёки бир-икки жумла топшириш эмас, балки суҳбат бўлганини" таъкидлади.
Озарбайжон элчисига Бокуда журналистларни озод қилиш талаб этилган нота топширилди
Здание международного информационного агентства Россия сегодня на Зубовском бульваре в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2025
"Россия сегодня" медиа гуруҳи матбуот хизмати Озарбайжон расмийларига мурожаат қилди
Янгиликлар лентаси
0