Ракеталар, сунъий йўлдошлар учирилмаса, мамлакатимиз бойликни тежаган бўларди — Трамп

© AP Photo / Alex BrandonДональд Трамп и Илон Маск на предвыборном мероприятии в городе Батлер. Архивное фото
Дональд Трамп и Илон Маск на предвыборном мероприятии в городе Батлер. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2025
Oбуна бўлиш
Дональд Трамп департаментга Илон Маскни текширишни таклиф қилди.
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғида Давлат самарадорлиги департаментига (DOGE) тадбиркор Илон Маскни текширишни таклиф қилди.
"Ракеталар, сунъий йўлдошлар учирилмаса ёки электромобиллар ишлаб чиқарилмаса, мамлакатимиз ҳам бойликни тежаган бўларди. Балки DOGE бунга яхшилаб ва диққат билан қараши керакдир", — деб ёзди у.
Оқ уй раҳбари Маскнинг президентга янги танқидларидан сўнг шундай таклиф билан чиқди. Хусусан, куни кеча миллиардер Трамп илгари сураётган харажатлар ва солиқлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини яна бир бор танқид қилиб, уни сиёсий ўз жонига қасд қилиш деб атади.
Якшанба куни АҚШ сенати "Битта катта чиройли билль" (The Big Beautiful Bill) деб номланувчи қонун лойиҳаси бўйича 20 соатлик дебатни бошлади. Конгресс қуйи палатаси уни май ойидаёқ маъқуллаган эди.
Қонун лойиҳаси федерал харажатларни камайтириши ва америкаликларга жиддий солиқ имтиёзлари бериши кутилмоқда. Шу билан бирга, Конгресснинг бюджет бошқармаси ҳисоб-китобларига кўра, ҳужжатнинг қабул қилиниши ўн йил ичида миллий қарзнинг 3,3 триллион долларга ошишига ва 12 миллионга яқин одамнинг тиббий суғуртадан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкин.
Маск бу ҳужжатни бир неча бор танқид қилган. Унинг фикрича, бюджет тақчиллиги 2,5 триллион долларгача ўсади, фуқаролар эса қарзга ботади. Шу билан бирга, таҳлилчиларнинг фикрича, агар Конгрессдаги республикачилар ва демократлар давлат қарзи чегарасини ошириш бўйича келишиб олмаса, АҚШ август ойига келиб дефолт ёқасига келиб қолиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0