ОИИБ Ўзбекистонга 71,1 млн долларлик кредит ажратди — маблағ нималарга сарфланади?
© Азиатский банк инфраструктурных инвестиций АБИИ и Узбекистан договорились о поэтапном финансировании модернизации дорог в Хорезме и Каракалпакстане

© Азиатский банк инфраструктурных инвестиций
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида маҳаллий йўлларни реконструкция қилинади.
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида маҳаллий йўлларни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича 71,1 миллион долларлик кредит келишувини имзолади, дея хабар берди банк матбуот хизмати.
ОИИБ 10-йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва банк ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятларида маҳаллий йўллар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 71,1 миллион доллар миқдоридаги кредит бўйича музокараларни якунлади.
Мазкур кредит ОИИБ президенти томонидан тасдиқланиши режалаштирилаётган жами 173,4 миллион доллар ҳажмидаги икки босқичли молиялаштириш дастурининг биринчи қисми бўлиши кутилмоқда.
“Ушбу лойиҳа орқали Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудларида иқлимга чидамли ва инклюзив йўл-транспорт тармоғи ривожлантирилади, аҳоли учун бозорлар ва ижтимоий хизматларга етиб бориш имкониятлари кенгайтирилади”, — дейилади хабарда.
Молиялаштириш босқичма-босқич амалга оширилади:
Биринчи босқич - Хоразм вилоятидаги энг устувор қишлоқ йўлларини реконструкция қилиш;
Иккинчи босқич - Қорақалпоғистон Республикасидаги қишлоқ йўлларини таъмирлаш ва модернизациялаштириш.
“Ушбу босқичли ёндашув Ўзбекистон ҳукумати учун буджет маблағларини босқичма-босқич ўзлаштириш, миллий инфратузилма ривожлантириш бўйича устуворликларни мослаштириш ва лойиҳани самарали амалга ошириш имконини яратади. Шу билан бирга, ОИИБ ҳар бир босқичда лойиҳани мониторинг қилиш, институт салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда илгари олинган тажрибалардан фойдаланиш орқали қўллаб-қувватлашни давом эттиради”, — дея қайд этилган хабарда.
Лойиҳа бўйича ОИИБ президенти томонидан кредит ажратилиши 2025 йилнинг учинчи чорагида кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) 2016 йилда фаолият бошлаган ва бугунги кунда 110 та аъзо мамлакатга эга бўлган халқаро молия институтидир. Банк 100 миллиард доллар устав капиталига эга.