https://sputniknews.uz/20250629/shavkat-mirziyoev-gurbanguli-berdimuhamedov-tugilgan-kun-50252660.html
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Мулоқотда Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 29.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-29T17:13+0500
2025-06-29T17:13+0500
2025-06-29T17:13+0500
сиёсат
ўзбекистон
туркманистон
шавкат мирзиёев
гурбангули бердимуҳамедов
туғилган кун
самимий табрик
телефон мулоқоти
телефон суҳбати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/17/49016148_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_5bdc39e8942ebd40d3b7e25a967dbf06.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Мулоқотда қуйидагилар қайд этилди:Шунингдек, шу йил сентябрь ойида Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон президентига Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/17/49016148_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b4668d474fdab4bcc9db4bd4ee4f866e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, туркманистон, шавкат мирзиёев, гурбангули бердимуҳамедов, туғилган кун, самимий табрик, телефон мулоқоти, телефон суҳбати
сиёсат, ўзбекистон, туркманистон, шавкат мирзиёев, гурбангули бердимуҳамедов, туғилган кун, самимий табрик, телефон мулоқоти, телефон суҳбати
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади
Мулоқотда Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. “Давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг замонавий Туркманистонни барпо этиш ва изчил ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро нуфузини ошириш, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди”, — дейилади хабарда.
Мулоқотда қуйидагилар қайд этилди:
Идоралар ўртасида яқин ва сермаҳсул алоқалар йўлга қўйилган, товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми ортмоқда. Муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, жумладан, "Шовот - Тошовуз" чегараолди савдо зонаси қурилиши якунланмоқда.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар амалга оширилмоқда.
Қўшма Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари, Ҳудудлараро форумни ўтказиш режалаштирилган.
Шунингдек, шу йил сентябрь ойида Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон президентига Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.