Президент 30 дан ортиқ ёшларни "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотлади — рўйхат
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Молодежную промышленную и предпринимательскую зону, созданную в Термезе.

Oбуна бўлиш
Рўйхатдан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ёшлар жой олган.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар куни муносабати билан фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади.
Президентнинг тегишли фармонига кўра, 30 дан ортиқ ёшлар "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди.
1.
Абдиганиева Надира Абдиназар қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг 1-босқич магистранти, Қорақалпоғистон Республикаси2.
Исмоилов Жамшидбек Рашид ўғли - Тўрткўл туманидаги "Навоий" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Қорақалпоғистон Республикаси3.
Иброхимова Райёна Нодирбек қизи - Андижон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, Андижон вилояти4.
Режавалиев Жамшидбек Жасурбек ўғли - Андижон шаҳридаги "Wester Group RJ" масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти5.
Деҳқонова Рухшона Шухрат қизи - Бухоро давлат педагогика институтининг 1-босқич талабаси, Бухоро вилояти6.
Туксанов Парвиз Абдурахимович - Бухоро шаҳридаги "Phoenix Academy" ўқув марказининг SAT имтиҳони бўйича тайёрловчи-мутахассиси, Бухоро вилояти7.
Адилова Фарзона Алишер қизи - Жиззах шаҳри ёшлар ишлари бўлими бошлиғи, Жиззах вилояти8.
Турдибоев Акбар Икром ўғли - Дўстлик туманидаги "Wegroww Tech" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Жиззах вилояти9.
Жалилов Абдикаримбек Абдихалил ўғли - "Шўртан газ кимё мажмуаси" масъулияти чекланган жамиятининг лойиҳалар офиси гуруҳи мутахассиси, Қашқадарё вилояти10.
Ходиева Ситора Шохаббос қизи - Қарши давлат техника университетининг таянч докторанти, Қашқадарё вилояти11.
Аслонов Аброр Бурхонович - "Navoiyazot" акциядорлик жамиятининг аммиак ишлаб чиқариш цехи смена катта устаси, Навоий вилояти12.
Максютова Алина Хуршидовна - Навоий шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, Навоий вилояти13.
Ахмадалиева Ниҳолахон Фозилжон қизи - Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро молия кафедраси катта ўқитувчиси, Наманган вилояти14.
Мамадалиев Захириддин Сайфиддин ўғли - Наманган шаҳридаги "Nightmare Labs" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Наманган вилояти15.
Қудратов Шохрух Одил ўғли - Самарқанд шаҳридаги "Polyglot school" масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти16.
Салимова Махбуба Хидирбай қизи - Самарқанд давлат университетининг 1-босқич магистранти, Самарқанд вилояти17.
Абдуалимов Алишер Самандар ўғли - Сирдарё туманидаги "Sir uni xizmati" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сирдарё вилояти18.
Жўрабоева Зиёда Олимжон қизи - Гулистон туманидаги "Озодбек туҳфаси" фермер хўжалиги механизатори, Сирдарё вилояти19.
Исматов Шаҳзод Бахтиёр ўғли - Термиз шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти20.
Хакимжонова Ситорахон Абдуқахор қизи - Сариосиё туманидаги "Sitora Profession" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти21.
Маматқулов Қаҳрамон Ўктам ўғли - Бекобод шаҳридаги "Ibrat xos obod" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти22.
Садикова Феруза Равшанбек қизи - Тошкент вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг таэквондо бўйича мураббийси23.
Махмудов Саидахмадхон Саидахрорхон ўғли - Марғилон шаҳридаги "Textile Group and Gold" хусусий корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти24.
Набиева Сабина Шерзод қизи - Америка Қўшма Штатларининг Аризона университети 3-босқич талабаси, Фарғона вилояти25.
Очилова Мафтуна Омонжон қизи - Урганч шаҳридаги "Нурли ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Хоразм вилояти26.
Юсупов Дилшодбек Улуғбекович - Урганч шаҳридаги "Diip logistech" масъулияти чекланган жамияти директори, Хоразм вилояти27.
Қурёзова Шоҳсанам Озодбой қизи - Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 2-босқич талабаси, Тошкент шаҳри28.
Халиков Шерзод Якубжанович - Яшнобод туманидаги 30-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси, Тошкент шаҳри29.
Абдихоликов Бобир Алишер ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси30.
Бўтаева Гуласал Тошқул қизи - Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг 2-босқич талабаси31.
Ғойибова Орзугул Умаровна - "Ибрат фарзандлари" нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти, "TOP-100 Uni" лойиҳаси раҳбари32.
Исроилова Азиза Илҳом қизи - "EPAM Systems" компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумот таҳлилчиси, дастурчи33.
Камбаров Асрор Авазович - "Uzbekistan аirways" акциядорлик жамиятининг Парвоз хизмати департаменти "А-320" ҳаво кемаси учувчиси34.
Мухторов Сардорбек Нуроли ўғли - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Ўзбекистон" локомотив депоси "Afrosiyob" юқори тезюрар электропоезди машинисти35.
Сабиров Нариман Русланович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг эндоскопия бўлими шифокор-эндоскописти36.
Саипова Фотима Дилшод қизи - Велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси37.
Тохиржонова Гулрухбегим Алишер қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси