https://sputniknews.uz/20250628/sport-toshkent-yoshlar-sup-fest-50243244.html
Спорт, дўстлик ва яхши кайфият: Тошкентда ёшлар SUP-фести қандай ўтди
Спорт, дўстлик ва яхши кайфият: Тошкентда ёшлар SUP-фести қандай ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ёшлар SUP-фестивали бўлиб ўтди. Унда Россия олий ўқув юртларининг Ўзбекистондаги саккизта филиали талабалари иштирок этди. Тадбир Ўзбекистонда ҳар йили 30 июнь куни нишонланадиган Ёшлар куни муносабати билан Тошкентдаги Рус уйи ва Sup_go_uz сап-сёрфинг клуби томонидан ташкил этилди.Тадбирнинг махсус меҳмони икки карра Осиё ўйинлари чемпиони, кўп карра Жаҳон кубоги ғолиби, қитъа чемпионатларининг совриндори ва чемпиони, Рио-де-Жанейрода ўтказилган (2016 йил) Олимпиада иштирокчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби, шунингдек, Sup_go_uz клуби асосчиси ва раҳбари Алексей Мочалов бўлди.
2025-06-28T21:38+0500
2025-06-28T21:38+0500
2025-06-28T21:38+0500
видео
ўзбекистон
тошкент
спорт
россия
ёшлар
отм
сув
россотрудничество
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/1c/50243076_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_85abdac619d715bee67c374780529ca4.jpg
Тошкентда ёшлар SUP-фестивали бўлиб ўтди. Унда Россия олий ўқув юртларининг Ўзбекистондаги саккизта филиали талабалари иштирок этди. Тадбир Ўзбекистонда ҳар йили 30 июнь куни нишонланадиган Ёшлар куни муносабати билан Тошкентдаги Рус уйи ва Sup_go_uz сап-сёрфинг клуби томонидан ташкил этилди.Тадбирнинг махсус меҳмони икки карра Осиё ўйинлари чемпиони, кўп карра Жаҳон кубоги ғолиби, қитъа чемпионатларининг совриндори ва чемпиони, Рио-де-Жанейрода ўтказилган (2016 йил) Олимпиада иштирокчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби, шунингдек, Sup_go_uz клуби асосчиси ва раҳбари Алексей Мочалов бўлди.Сувга тушишларидан олдин иштирокчиларга қисқача тушунтириш берилди, улар техник хавфсизлик қоидалари ва сапни бошқариш, шунингдек, ушбу спорт тури асослари билан танишдилар. Ҳар бир сап 7 дан 10 килограммгача бўлиб, 150 килограммгача бўлган одамни кўтара олади.Алексей Мочаловнинг қўшимча қилишича, сап-сёрфингда одам ўзини синаб кўриши учун катта тайёргарлик керак эмас. Сузишнинг умумий масофаси тахминан уч километрни ташкил этди.SUP-фест иштирокчилари жуда яхши натижа кўрсатди.Тадбир ҳақида тўлиқ Sputnik Ўзбекистон видеосида танишинг.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/1c/50243076_265:0:1705:1080_1920x0_80_0_0_6fc37bea3e3bedcd704fa2efbbb98372.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт тошкент ёшлар sup-фест
спорт тошкент ёшлар sup-фест
Спорт, дўстлик ва яхши кайфият: Тошкентда ёшлар SUP-фести қандай ўтди
Эксклюзив
Тадбир фаол дам олиш, университетлараро мулоқот ва ягона ёшлар ҳамжамиятини шакллантириш майдонига айланди.
Тошкентда ёшлар SUP-фестивали бўлиб ўтди. Унда Россия олий ўқув юртларининг Ўзбекистондаги саккизта филиали талабалари иштирок этди. Тадбир Ўзбекистонда ҳар йили 30 июнь куни нишонланадиган Ёшлар куни муносабати билан Тошкентдаги Рус уйи ва Sup_go_uz сап-сёрфинг клуби томонидан ташкил этилди.
Тадбирнинг махсус меҳмони икки карра Осиё ўйинлари чемпиони, кўп карра Жаҳон кубоги ғолиби, қитъа чемпионатларининг совриндори ва чемпиони, Рио-де-Жанейрода ўтказилган (2016 йил) Олимпиада иштирокчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби, шунингдек, Sup_go_uz клуби асосчиси ва раҳбари Алексей Мочалов бўлди.
“Биз сап-сёрфингни оммалаштирмоқдамиз. Бу мамлакатимизда янги йўналиш. Бу спорт тури аллақачон бутун дунёда оммалашмоқда, лекин бизда у энди-энди бошланмоқда. Икки йил олдин биз бу ерда сап-сёрфинг мактабига – клубимизга асос солган эдик. Шунингдек, мусобақалар ўтказамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз – имкон қадар кўпроқ ёшларни жалб қилиш, имкон қадар кўпроқ одамларни фаол дам олиш тури билан шуғуллантириш. Унинг кучи нимада? У билан деярли ҳамма шуғуллана олади: ёшдан қаригача”, - деди у.
Сувга тушишларидан олдин иштирокчиларга қисқача тушунтириш берилди, улар техник хавфсизлик қоидалари ва сапни бошқариш, шунингдек, ушбу спорт тури асослари билан танишдилар. Ҳар бир сап 7 дан 10 килограммгача бўлиб, 150 килограммгача бўлган одамни кўтара олади.
Алексей Мочаловнинг қўшимча қилишича, сап-сёрфингда одам ўзини синаб кўриши учун катта тайёргарлик керак эмас. Сузишнинг умумий масофаси тахминан уч километрни ташкил этди.
SUP-фест иштирокчилари жуда яхши натижа кўрсатди.
"Мен биринчи марта сап минишга ҳаракат қилдим, менга жуда ёқди. Нимадирни биринчи марта синаб кўрганингизда, бу жуда эсда қоларли бўлади. Россотрудничество турли тадбирларни уюштирганда, бу дўстлашишга жуда ёрдам беради, чунки кўплаб талабалар келишади ва сиз янги қизиқарли одамлар билан танишишингиз, қандайдир маълумотларни билиб олишингиз мумкин", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкентдаги филиали талабаси Элина Першина.
“Таассуротлар шунчаки унутилмас. Айниқса, сувга кирганда йиқилиб тушаётгандек бўласиз, лекин вақт ўтиши билан кўникасиз. Ажойиб бўлди. Менга жуда ёқди”, - деди Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали талабаси Дмитрий Шишнёв.
Тадбир ҳақида тўлиқ
Sputnik Ўзбекистон видеосида танишинг.