https://sputniknews.uz/20250628/isroil-eron-hujum-50242272.html
Исроил Эронга ҳужум режасини 2010 йилдан бошлаб тайёрлаган — ОАВ
Исроил Эронга ҳужум режасини 2010 йилдан бошлаб тайёрлаган — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Разведка манбасининг “Times” нашрига айтишича, Исроил кўп йиллар давомида разведка агентлари ёрдамида бир қатор объектларни кузатган, ҳар бир жойда одамлар “олдиндан” ҳозир бўлган.
2025-06-28T18:43+0500
2025-06-28T18:43+0500
2025-06-28T18:43+0500
дунёда
дунё янгиликлари
исроил
эрон
ақш
можаро
ҳужум
дональд трамп
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535240_222:133:3072:1736_1920x0_80_0_0_7d123c7f21ba951a3f70b869f2f4dbc8.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Исроил 2010 йилда Эронга ҳужум қилишга тайёргарлик кўра бошлаган ва унинг ядровий дастури ривожланишини объектлардаги агентлари орқали кузатган. Бу ҳақда Британиянинг “Times” газетаси разведка ҳужжатларига таяниб хабар берди.Газетанинг ёзишича, Исроил операцияси Теҳрон ва Исфаҳондаги учта объектда уранни бойитиш центрифугаларини ишлаб чиқариш жойлари ҳақидаги разведка маълумотларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган. Бундан ташқари, Исроил разведкаси Натанздаги уран билан ишлаш учун ер ости ва ер усти иншоотларини аниқлаш учун айғоқчилардан фойдаланган.Шунингдек, Исроил Натанздаги электр таъминоти инфратузилмаси, тадқиқот маркази биноси, трансформатор станцияси, вентиляция шахталари ва совутиш каналларига зарба берди, деб ёзади газета.Газета келтирган ҳужжатларга кўра, Эрон саккиз мингта ракета захирасини тўплаш мақсадида ойига мингта узоқ масофага учувчи “ер-ер” ракеталарини ишлаб чиқаришни режалаштирган. Мутахассисларнинг фикрича, Исроил операцияси вақтида Теҳронда 2-2,5 мингга яқин баллистик ракеталар бўлган.Исроил 13 июнга ўтар кечаси Эронни махфий ҳарбий ядро дастурини амалга оширишда айблаб, унга қарши операция бошлади. Нишонлар атом объектлари, генераллар, таниқли ядро физиклари ва ҳаво базалари бўлди.Эрон бу айбловларни рад этиб, ўз ҳужумлари билан жавоб қайтарди. Томонлар 12 кун давомида бир-бирларига зарба беришди, 22 июнга ўтар кечаси АҚШ Эрон ядровий объектларига бир марталик ҳужум уюштирди. Шундан сўнг Теҳрон 23 июнь куни кечқурун Қатардаги АҚШнинг Ал-Удейд базасига ракета зарбалари берди ва Эрон томони вазиятни янада кучайтириш ниятида эмаслигини эълон қилди.Шундан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарқда тинчлик ва ҳамжиҳатликка йўл очиш мумкинлигига умид билдирди. Шунингдек, у Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини айтди.
https://sputniknews.uz/20250627/isroil-tajovuzi-oqibatida-kop-sonli-tinch-aholi-halok-boldi-50221470.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535240_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_5b7eb7e6045ccc2a9b5b0b7ad9e65d74.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
исроил эрон ҳужум
Исроил Эронга ҳужум режасини 2010 йилдан бошлаб тайёрлаган — ОАВ
Разведка манбасининг “Times” нашрига айтишича, Исроил кўп йиллар давомида разведка агентлари ёрдамида бир қатор объектларни кузатган, ҳар бир жойда одамлар “олдиндан” ҳозир бўлган.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Исроил 2010 йилда Эронга ҳужум қилишга тайёргарлик кўра бошлаган ва унинг ядровий дастури ривожланишини объектлардаги агентлари орқали кузатган. Бу ҳақда Британиянинг “Times” газетаси разведка ҳужжатларига таяниб
хабар берди. “Разведка манбасининг “Times” нашрига айтишича, Исроил кўп йиллар давомида разведка агентлари ёрдамида бир қатор объектларни кузатган, ҳар бир жойда одамлар “олдиндан” ҳозир бўлган. Исроил 2010 йилдаёқ Эронга ҳужумга тайёргарликни унинг қурол-яроғ дастури тезлашаётгани ҳақидаги разведка маълумотларига асосланиб бошлаган”, — деб ёзади газета.
Газетанинг ёзишича, Исроил операцияси Теҳрон ва Исфаҳондаги учта объектда уранни бойитиш центрифугаларини ишлаб чиқариш жойлари ҳақидаги разведка маълумотларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган. Бундан ташқари, Исроил разведкаси Натанздаги уран билан ишлаш учун ер ости ва ер усти иншоотларини аниқлаш учун айғоқчилардан фойдаланган.
Шунингдек, Исроил Натанздаги электр таъминоти инфратузилмаси, тадқиқот маркази биноси, трансформатор станцияси, вентиляция шахталари ва совутиш каналларига зарба берди, деб ёзади газета.
Газета келтирган ҳужжатларга кўра, Эрон саккиз мингта ракета захирасини тўплаш мақсадида ойига мингта узоқ масофага учувчи “ер-ер” ракеталарини ишлаб чиқаришни режалаштирган. Мутахассисларнинг фикрича, Исроил операцияси вақтида Теҳронда 2-2,5 мингга яқин баллистик ракеталар бўлган.
Исроил 13 июнга ўтар кечаси Эронни махфий ҳарбий ядро дастурини амалга оширишда айблаб, унга қарши операция бошлади. Нишонлар атом объектлари, генераллар, таниқли ядро физиклари ва ҳаво базалари бўлди.
Эрон бу айбловларни рад этиб, ўз ҳужумлари билан жавоб қайтарди. Томонлар 12 кун давомида бир-бирларига зарба беришди, 22 июнга ўтар кечаси АҚШ Эрон ядровий объектларига бир марталик ҳужум уюштирди. Шундан сўнг Теҳрон 23 июнь куни кечқурун Қатардаги АҚШнинг Ал-Удейд базасига ракета зарбалари берди ва Эрон томони вазиятни янада кучайтириш ниятида эмаслигини эълон қилди.
Шундан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарқда тинчлик ва ҳамжиҳатликка йўл очиш мумкинлигига умид билдирди. Шунингдек, у Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини айтди.