Ўзбекистонлик талаба Санкт-Петербургда дизайн танловида биринчи ўринни эгаллади

© ИА "Дунё"Студентка из Узбекистана заняла первое место в конкурсе "Синяя лента".
Студентка из Узбекистана заняла первое место в конкурсе Синяя лента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2025
Oбуна бўлиш
Танловда 90 нафар ёш дизайнерлар 480га яқин эскизлар тақдим этишди.
ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. Санкт-Петербург давлат саноат технологиялари ва дизайн университетининг "Либослар дизайни" йўналиши бўйича таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба Моҳинур Комолова шаҳар Транспорт қўмитаси томонидан ўтказилган танловда биринчи ўринни эгаллади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Аёллик нафосати, ўзига хослик ва Россия маданий пойтахтининг анъаналарига ҳурмат руҳини ўзида жамлаган Комолованинг дизайнерлик иши танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан тенгсиз деб топилди.

"Ўзбекистон фарзанди сифатида ушбу танловда иштирок этиш мен учун катта шараф, – деди Моҳинур Комолова. – Умид қиламанки, менинг ғалабам халқимни улуғлайди ва мамлакатимиздаги бошқа ёш дизайнерларни илҳомлантиради".

Шаҳар Транспорт қўмитаси томонидан ташкил этилган "Мовий лента" танловида ҳайдовчилар, кондукторлар, метро навбатчилари ва машинистлар каби бир қатор касблар учун функционал ҳамда замонавий ягона кийимлар тўпламини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган эди.

Танловда Россия ва яқин хорижий мамлакатлардан келган 90 нафар ёш дизайнерлар 480 тага яқин эскизлар тақдим этишди. Саралаш босқичи якунида финал учун 29 та лойиҳа танлаб олинди.
Международный форум Содружество моды: продемонстрированы достижения кожевенной и текстильной промышленности Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2025
Санкт-Петербургда МДҲнинг мода саноати вакиллари йиғилади
Янгиликлар лентаси
0