Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ городе Хиве состоялась торжественная церемония открытия международного туристического центра "Арда Хива". На мероприятии выступил Президент Шавкат Мирзиёев
В городе Хиве состоялась торжественная церемония открытия международного туристического центра Арда Хива. На мероприятии выступил Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2025
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, оммавий ахборот воситаларида холислик ва қонун устуворлигини таъминлаш, профессионал билим ва маҳоратни ошириб бориш каби долзарб вазифалар бўйича ҳали кўп иш қилиш зарур.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган матбуотида, телерадиоканаллар, интернет нашрлари, нашриёт ва матбаа корхоналарида, ахборот хизматлари ва платформаларида ўз бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган сиз, ҳурматли журналистлар, муҳтарам фахрийларни, барча ижодий ва техник ходимларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман”, - дейилади президент табригида.
Таъкидланишича, республикада фаолият кўрсатаётган 2 минг 400 тага яқин оммавий ахборот воситаларининг 65 фоизи нодавлат сектор ҳиссасига тўғри келаётгани, хусусий нашрлар, телерадиоканаллар, интернет ресурслари тобора ортиб, улардан фойдаланувчилар сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионга етгани, ахборот контентларини яратувчилар сафи кенгайиб бораётгани Ўзбекистоннинг медиа соҳасидаги салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
“Ҳозирги вақтда сунъий интеллект технологияларининг шиддат билан ривожланаётгани журналистика учун катта имкониятлар очиш билан бирга, бу борадаги ишларимизни замон талабларига мос ҳолда йўлга қўйишни талаб этмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўз касбини, она тили билан бирга хорижий тилларни, IT технологияларини пухта эгаллаган, жонкуяр ва ватанпарвар янги журналистлар авлоди етишиб келаётгани барчамизни хурсанд қилади”, - дейди Мирзиёев.
Қайд этилишича, оммавий ахборот воситаларида холислик ва қонун устуворлигини таъминлаш, профессионал билим ва маҳоратни ошириб бориш, ахборот тарқатишнинг замонавий усулларини ўзлаштириш, аҳоли ўртасида ахборот, баҳс ва мулоқот маданиятини шакллаштириш, жамиятдаги турли иллатлар, коррупция балосига қарши курашиш каби долзарб вазифалар бўйича ҳали кўп иш қилиш зарур.
“Мамлакатимиз журналистлари ва ижодий жамоалари томонидан билдирилган таклифларни инобатга олиб, бу йил “Олтин қалам” миллий мукофоти биринчи марта 27 июнда – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида топширилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, бугун сизларнинг иштирокингизда тантанали равишда тақдирланадиган барча танлов ғолибларини ва юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган соҳа ходимларини чин қалбимдан самимий табриклайман”, - дейилади табрикда.
Фотовыставка архивных документов в Ташкентском доме фотографии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2025
Тошкентда матбуот ходимларининг 1924 йилдан буён олинган суратлари намойиш этилмоқда
Янгиликлар лентаси
0