https://sputniknews.uz/20250626/ozbekiston-psixiatriya-narkologiya-transformatsiya-50178245.html
Ўзбекистонда психиатрия ва наркология хизмати тўлиқ трансформация қилинди — ССВ
Ўзбекистонда психиатрия ва наркология хизмати тўлиқ трансформация қилинди — ССВ
Sputnik Ўзбекистон
ССВ: илк бор қарийб 120 нафар соҳа мутахассислари Россия, Венгрия, Греция, Озарбайжон каби давлатларда касбий маҳоратини оширди. 26.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-26T11:16+0500
2025-06-26T11:16+0500
2025-06-26T11:58+0500
жамият
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/1c/16092355_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_20867c971275cd7addb3650828e48983.jpg
TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистонда психиатрия ва наркология хизмати тўлиқ трансформация қилинди. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори Зарифжон Ашуров маълум қилди, деб ёзмоқда ССВ матбуот хизмати. 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни. марказ директори Зарифжон Ашуровнинг сўзларига кўра, муассасада ихтисослаштирилган психиатрик, тиббий-психологик ва наркологик ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди. Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари 30 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Учта йўналиш бўйича жами 14 та даволаш ва ташхислаш протоколлари ишлаб чиқилди хамда амалиётга татбиқ қилинди. БМТ маълумотларига кўра, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони 2022 йилда 292 миллионга етган, бу эса 10 йил ичида 20 фоизга ўсиш бўлди дегани. Наркомания глобал эпидемия даражасига етиб, дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўлим даражаси бўйича етакчи ўринларни эгаллайди. ЖССТга кўра, ҳар йили 450 минг нафарга яқин одам гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш туфайли вафот этади.
https://sputniknews.uz/20240507/narkotik-nazorat-milliy-markaz-43751801.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/1c/16092355_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_67bfc33e0e76a329d5d4cb8f526f2367.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), тиббиёт муассаси
жамият, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), тиббиёт муассаси
Ўзбекистонда психиатрия ва наркология хизмати тўлиқ трансформация қилинди — ССВ
11:16 26.06.2025 (янгиланди: 11:58 26.06.2025) ССВ: илк бор қарийб 120 нафар соҳа мутахассислари Россия, Венгрия, Греция, Озарбайжон каби давлатларда касбий маҳоратини оширди.
TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистонда психиатрия ва наркология хизмати тўлиқ трансформация қилинди. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори Зарифжон Ашуров маълум қилди, деб ёзмоқда ССВ
матбуот хизмати. 26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни. марказ директори Зарифжон Ашуровнинг сўзларига кўра, муассасада ихтисослаштирилган психиатрик, тиббий-психологик ва наркологик ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди.
“Илк бор қарийб 120 нафар соҳа мутахассислари илғор хорижий давлатлар, жумладан, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Германия, Австрия, Франция, Португалия, Белгия, Италия, Швецария, Венгрия, Греция, Озарбайжонда амалий кўникма ва касбий маҳоратини оширди”, — деди Зарифжон Ашуров.
Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари 30 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Учта йўналиш бўйича жами 14 та даволаш ва ташхислаш протоколлари ишлаб чиқилди хамда амалиётга татбиқ қилинди.
“Муҳими, гиёҳвандлик муаммосига қарши курашиш, унинг салбий оқибатларини камайтириш учун нафақат давлатлар, халқаро ташкилотлар, балки бутун жамият биргаликда ҳаракат қилиши ва бу ишга ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши лозим”, — дея қайд этди у.
БМТ маълумотларига кўра, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони 2022 йилда 292 миллионга етган, бу эса 10 йил ичида 20 фоизга ўсиш бўлди дегани.
Наркомания глобал эпидемия даражасига етиб, дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўлим даражаси бўйича етакчи ўринларни эгаллайди. ЖССТга кўра, ҳар йили 450 минг нафарга яқин одам гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш туфайли вафот этади.