https://sputniknews.uz/20250626/ozbekiston-2030-yil-tog-kon-sanoat-mutaxassis-50176256.html
2030 йилга бориб Ўзбекистон тоғ-кон саноатига қанча мутахассис керак бўлиши айтилди
2030 йилга бориб Ўзбекистон тоғ-кон саноатига қанча мутахассис керак бўлиши айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2030 йилга бориб тоғ-кон саноати учун 13 минг мутахассис керак бўлади. Бу ҳақда Геология фанлари университети ректори Аъзам Қодирхўжаев Тошкентда бўлиб ўтаётган MINEX Central Asia 2025 форумида маълум қилди.
2025-06-26T09:36+0500
2025-06-26T09:36+0500
2025-06-26T11:53+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
форум
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/1a/50175654_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_17ead3b81623f8c05823b117af9e7b13.jpg
TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилга бориб тоғ-кон саноати учун 13 минг мутахассис керак бўлади. Бу ҳақда Геология фанлари университети ректори Аъзам Қодирхўжаев Тошкентда бўлиб ўтаётган "MINEX Central Asia 2025" форумида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, муҳим фойдали қазилмаларга қизиқиш ортиб бораётган ва минерал хомашё базаси кенгайиб бораётган бир шароитда малакали кадрларга бўлган эҳтиёж кескин ортади. Бунинг учун университет янги таълим ташаббусларини ишга туширмоқда. 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб Хитой геология фанлари университети билан қўшма дастур бошланади. Унинг доирасида Ўзбекистон технологик металлар комбинати билан ҳамкорликда Элита муҳандислар мактаби очилади, унда талабалар соҳанинг барча асосий йўналишлари бўйича Ўзбекистонда ҳам, Хитойда ҳам таҳсил олишлари мумкин бўлади.Шунингдек, Ўзбекистонда 2030 йилга бориб уран қазиб олишни 3 баробар ошириш ва 15 та бойитиш фабрикасини қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Урал Юсупов маълум қилди.Тармоқни ривожлантириш стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб мамлакатда кўмир қазиб олиш ҳажмини 20 миллион тоннага етказиш режалаштирилган. Шунингдек, бу муддатга келиб олтин ишлаб чиқариш 1,5 баробар, кумуш - 3 баробар, мис - 2 баробар, уран - 3 баробар ошади.
https://sputniknews.uz/20250625/ozbekiston-tog-kon-zarar-erlar-50161928.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/1a/50175654_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_6a69594d5132ca56b8152be0bab3878a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
ўзбекистон геология фанлари университети ректори аъзам қодирхўжаев minex central asia 2025 форуми
ўзбекистон геология фанлари университети ректори аъзам қодирхўжаев minex central asia 2025 форуми
2030 йилга бориб Ўзбекистон тоғ-кон саноатига қанча мутахассис керак бўлиши айтилди
09:36 26.06.2025 (янгиланди: 11:53 26.06.2025) Эксклюзив
Аъзам Қодирхўжаев: малакали кадрларга бўлган эҳтиёж кескин ортади.
TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилга бориб тоғ-кон саноати учун 13 минг мутахассис керак бўлади. Бу ҳақда Геология фанлари университети ректори Аъзам Қодирхўжаев Тошкентда бўлиб ўтаётган "MINEX Central Asia 2025" форумида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, муҳим фойдали қазилмаларга қизиқиш ортиб бораётган ва минерал хомашё базаси кенгайиб бораётган бир шароитда малакали кадрларга бўлган эҳтиёж кескин ортади.
"Бизнинг прогнозларимизга кўра, 2030 йилгача соҳага асосан геология, кончилик ва металлургия соҳаларида 13 мингга яқин мутахассис керак бўлади", — деди у.
Бунинг учун университет янги таълим ташаббусларини ишга туширмоқда.
2025-2026 ўқув йилидан бошлаб Хитой геология фанлари университети билан қўшма дастур бошланади. Унинг доирасида Ўзбекистон технологик металлар комбинати билан ҳамкорликда Элита муҳандислар мактаби очилади, унда талабалар соҳанинг барча асосий йўналишлари бўйича Ўзбекистонда ҳам, Хитойда ҳам таҳсил олишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистонда 2030 йилга бориб уран қазиб олишни 3 баробар ошириш ва 15 та бойитиш фабрикасини қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Урал Юсупов маълум қилди.
Тармоқни ривожлантириш стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб мамлакатда кўмир қазиб олиш ҳажмини 20 миллион тоннага етказиш режалаштирилган. Шунингдек, бу муддатга келиб олтин ишлаб чиқариш 1,5 баробар, кумуш - 3 баробар, мис - 2 баробар, уран - 3 баробар ошади.
"2025 йилда қарийб 400 та конни аукционга чиқаришни режалаштирганмиз. Уларнинг 15 тасида бойитиш фабрикалари қурилади", — деди Юсупов.