ЕОИИ мамлакатлари етакчилари Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этмоқда — жонли эфир

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Форумга 33 мамлакатдан 2,7 минг иштирокчи рўйхатдан ўтган.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Минскда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари раҳбарлари иштирокидаги Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишига бағишланган IV Евроосиё иқтисодий форуми иш бошлади.
Тадбир Беларуснинг 2025 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқи органларига раислиги доирасида бўлиб ўтмоқда. Форумнинг асосий мавзуси - "Евроосиё иқтисодий интеграцияси стратегияси: натижалар ва истиқболлар."
Форумга 33 мамлакатдан 2,7 минг иштирокчи рўйхатдан ўтган.
Бу сафар тадбир Минск халқаро кўргазмалар маркази майдонида бўлиб ўтади.
Форум доирасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи Ишбилармонлар кенгаши президиуми йиғилиши бўлиб ўтди.
Форумнинг асосий панель сессиялари 26 июнь куни бешта блокда бўлиб ўтади: ЕОИИ ички бозори сифати, рақамли трансформация, Евроосиё боғлиқлиги, стратегик блок, технологик салоҳиятни ривожлантириш ва кооперация.
Олтинчи блок форум доирасидаги тадбирлар бўлиб, рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш, савдо, техник тартибга солиш, молиявий сиёсат, транспорт ва энергетика масалаларини қамраб олади.
Шунингдек, ЕОИИнинг ижобий қиёфасини тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтади.
Тадбир кенг кўламли бўлиши, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг бутун жорий кун тартибини қамраб олиши ва ривожланиш истиқболларини давлат органлари даражасида ҳам, экспертлар, академик ҳамжамият, бизнес вакиллари билан ҳам ҳар томонлама муҳокама қилишни таъминлаши кутилмоқда.
ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокидаги "Евроосиё иқтисодий интеграция стратегияси: натижалар ва истиқболлар" мавзусидаги Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлиси асосий тадбир бўлади.
Ялпи мажлисда делегациялар раҳбарлари минтақани ривожлантириш, савдо-иқтисодий, молиявий масалалар бўйича ўз нуқтаи назарлари билан ўртоқлашаишади, жаҳондаги мавжуд вазият бўйича ўз қарашларини тақдим этишади.
Шунингдек, ЕОИИ ва Мўғулистон, ЕОИИ ва Араб Амирликлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида иккита битим имзоланиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0