Белоусов ШҲТни терроризмга қарши курашишни кучайтиришга чақирди

© РИА Новости / Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишРабочий визит министра обороны РФ А. Белоусова в Казахстан
Рабочий визит министра обороны РФ А. Белоусова в Казахстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2025
Oбуна бўлиш
Андрей Белоусов: дунёда кўплаб беқарорлик ўчоқлари юзага келмоқда. Шу жумладан – ШҲТ ҳудудида ва унинг атрофида.
TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ҳарбий идоралари Сурия, Афғонистон ва Украинадан келаётган терроризм ва бошқа таҳдидларга қарши курашиш учун жамоавий ҳаракатларни кучайтириши керак. Бу ҳақда деди Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Хитойда ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбий идоралари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Андрей Белоусовнинг сўзларига кўра, дунёда ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашмоқда, можаролар хавфи кучаймоқда.
Дунёда кўплаб беқарорлик ўчоқлари юзага келмоқда. Шу жумладан - Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳудудида ва унинг атрофида, деди Белоусов.
"Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарур. Жумладан, Сурия, Афғонистон ва Украинадан ҳам. Шунингдек, Ташкилот салоҳиятини бошқа халқаро минтақавий тузилмаларнинг хавфсизлик соҳасидаги имкониятлари билан изчил бирлаштириш мантиқан тўғри бўлади. Биринчи навбатда - КХШТ ва МДҲ билан", — деди Россия мудофаа вазири.
Унинг таъкидлашича, "ҳозирги шароитда ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур."
"Барқарорликни мустаҳкамлаш манфаатлари йўлида янада яқинлашиш йўлини сақлаб қолиш. Дўст бўлмаган кучларнинг Ташкилотда шаклланган кўп йиллик алоқаларни бузишга уринишларини бартараф этиш. Шу билан бирга, ШҲТнинг ҳар бир мамлакати манфаатларини мақбул ҳисобга олишни таъминлаш", — деди Белоусов.
Ушбу вазифаларни ҳал қилишга ёрдам берадиган қадамлар қаторида у, хусусан, мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришни санаб ўтди.
"Эҳтимолий таҳдидларга қарши амалий жавоб чораларини ишлаб чиқиш учун - ШҲТ маконида хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш. Ҳам ШҲТ форматида, ҳам икки томонлама асосда ҳарбий ҳамкорлик режаларини амалга оширишда тезкор ва жанговар тайёргарлик бўйича қўшма тадбирларга устувор аҳамият бериш. Ҳамкорликдаги машғулотлар географияси ва мавзуларини кенгайтириш лозим. Уларга жалб қилинадиган тузилмаларни тайёрлашни такомиллаштириш", — деди Белоусов.
Унинг сўзларига кўра, Москва "Россия тажрибаси ва жанговар ҳаракатларнинг илғор усуллари билан ўртоқлашишга" тайёр.
Россия мудофаа вазири "таклиф этилган ёндашувларнинг амалга оширилиши Ташкилотнинг изчил ривожланишига, унинг салоҳиятини оширишга ва халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилишига" ишончи комил.
Янгиликлар лентаси
0