Ўзбекистонлик профессор ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссиясига сайланди

© Пресс-служба Национального центра Республики Узбекистан по правам человекаУзбекистан избран в Комиссию по правам человека Организации исламского сотрудничества.
Узбекистан избран в Комиссию по правам человека Организации исламского сотрудничества. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2025
Oбуна бўлиш
Мирзатилло Тиллабоев уч йил муддатга ИҲТ комиссияси аъзоси бўлди.
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик профессор Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясига сайланди, дея хабар берди Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ.
Истанбулда ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессияси бўлиб ўтди.
Тадбирда 2025-2028 йилларга мўлжалланган муддатга ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг тўққиз нафар янги аъзоси сайланди.
© Пресс-служба Национального центра Республики Узбекистан по правам человекаУзбекистан избран в Комиссию по правам человека Организации исламского сотрудничества.
Узбекистан избран в Комиссию по правам человека Организации исламского сотрудничества. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2025
Узбекистан избран в Комиссию по правам человека Организации исламского сотрудничества.
“Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон вакили – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари, профессор Мирзатилло Тиллабоев уч йил муддатга ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясига аъзо этиб сайланди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Тиллабоевнинг мустақил доимий комиссия аъзолигига сайланиши Ўзбекистоннинг миллий тажрибасини ислом дунёси майдонида тақдим этиш ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича долзарб кун тартибини шакллантиришга ҳисса қўшиш учун стратегик имкониятдир.
Қуйидагилар маълум қилинди:
саммит давомида ИҲТ кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди, Истанбул декларацияси қабул қилинди;
сунъий интеллектни тартибга солиш принциплари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Жидда декларацияси қабул қилинди;
ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессияси қарорида Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссия фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди.
“Бу ўринда, жумладан, Фаластин халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, исломофобияга қарши курашиш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини илгари суриш, диний бағрикенгликни таъминлаш ва дунёда содир бўлаётган воқеаларга инсонпарварлик билан муносабатда бўлиш масалалари ҳақида сўз бормоқда”, — дейилади матбуот хабарида.
Маълумот учун, Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссия ИҲТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий эксперт органи ҳисобланади. Ушбу Комиссия 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, уч йил муддатга сайланадиган 18 нафар аъзодан иборат. Комиссия ИҲТга фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар, ижтимоий адолат, озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, диний бағрикенглик ва инсонпарварлик муаммолари бўйича маслаҳатлар беради.
Янгиликлар лентаси
0