https://sputniknews.uz/20250625/eoii-quruvchi-tayyorlash-talablar-50158674.html
ЕОИИ мамлакатларида қурувчиларни тайёрлашга қаратилган талаблар ишлаб чиқилди
ЕОИИ мамлакатларида қурувчиларни тайёрлашга қаратилган талаблар ишлаб чиқилди
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК томонидан қабул қилинган ҳужжат қурилиш ишлари сифатини оширишга қаратилган. 25.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-25T16:09+0500
2025-06-25T16:09+0500
2025-06-25T16:09+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
бозор
қурилиш
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/13/16037995_0:171:3035:1878_1920x0_80_0_0_0610e5b52669342c3d108cc8832b046c.jpg
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати "Қурилиш соҳасида талаб энг юқори бўлган касбларга қўйиладиган малака талаблари тўғрисида"ги тавсияни қабул қилди, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати. Ҳужжат Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида касбий стандартларни бирхиллаштириш ва қурилиш ишлари сифатини оширишга қаратилган. Тавсиянома “Стратегия-2025”ни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган. У қурилиш соҳасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда турли малака даражасидаги ишчилар учун билим ва кўникмаларнинг минимал рўйхатини белгилайди. Малака стандартлари миллий талабларни ишлаб чиқиш учун намуна бўлади ва мамлакатларда касбий таълим дастурларини тайёрлашда қўлланилиши мумкин. Аввалроқ ЕИК Ҳайъати таълим, соғлиқни сақлаш, автомобиль транспорти ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида талаб юқори бўлган касбларга қўйиладиган малака талаблари бўйича тавсиялар қабул қилган эди.
https://sputniknews.uz/20250609/eoiida-qurilish-ishlari-49802032.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/13/16037995_152:0:2883:2048_1920x0_80_0_0_ace6ecf9d7c7466c0154e562c07e216d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, бозор, қурилиш, талабалар
еоии, еик, бозор, қурилиш, талабалар
ЕОИИ мамлакатларида қурувчиларни тайёрлашга қаратилган талаблар ишлаб чиқилди
ЕИК томонидан қабул қилинган ҳужжат қурилиш ишлари сифатини оширишга қаратилган.
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати "Қурилиш соҳасида талаб энг юқори бўлган касбларга қўйиладиган малака талаблари тўғрисида"ги тавсияни қабул қилди, дея хабар берди комиссия
матбуот хизмати. Ҳужжат Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида касбий стандартларни бирхиллаштириш ва қурилиш ишлари сифатини оширишга қаратилган.
Тавсиянома “Стратегия-2025”ни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган. У қурилиш соҳасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда турли малака даражасидаги ишчилар учун билим ва кўникмаларнинг минимал рўйхатини белгилайди.
"Тавсиянинг қабул қилиниши ЕОИИ доирасида ягона меҳнат бозорини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир. Ягона стандартлар Иттифоқнинг барча мамлакатларида қурувчиларни тайёрлашнинг тенг даражасини таъминлашга ёрдам беради, натижада инфратузилма лойиҳалари сифати ва объектлар хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатади”, — деди ЕИК иқтисодиёт ва молиявий сиёсат вазири Бахит Султанов.
Малака стандартлари миллий талабларни ишлаб чиқиш учун намуна бўлади ва мамлакатларда касбий таълим дастурларини тайёрлашда қўлланилиши мумкин.
Аввалроқ ЕИК Ҳайъати таълим, соғлиқни сақлаш, автомобиль транспорти ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида талаб юқори бўлган касбларга қўйиладиган малака талаблари бўйича тавсиялар қабул қилган эди.