https://sputniknews.uz/20250625/arzon-uran--rosatom-minex-central-asia-50172329.html
Арзон уран даври тугамоқда — Росатом
Арзон уран даври тугамоқда — Росатом
Sputnik Ўзбекистон
Александр Бойцов: мавжуд конларда қазиб олиш аллақачон пасайишни бошлади. 25.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-25T18:22+0500
2025-06-25T18:22+0500
2025-06-25T18:22+0500
иқтисод
ўзбекистон
тошкент
россия
росатом
уран
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/13/25454604_0:321:3071:2048_1920x0_80_0_0_0cca8539cfa55fa4f2564191fe0e7a67.jpg
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Дунёда 2040 йилга бориб уранга бўлган талаб икки баравар ошиб, йилига 130 минг тоннага етиши мумкин. Шу билан бирга, мавжуд конларда қазиб олиш аллақачон пасайишни бошлади. Бу ҳақда "Росатом" давлат корпорациясининг "Техснабэкспорт" АЖ маслаҳатчиси Александр Бойцов "MINEX Central Asia 2025" форумида маълум қилди. Унинг айтишича, 2025 йилдан бошлаб мавжуд конларда қазиб олишнинг пасайиши бошланди. 2040 йилга бориб уларнинг қуввати 2 баравар қисқариши мумкин. Бунда иккиламчи манбалар (масалан, қайта ишлаш) йилига 8 минг тонна атрофида сақланиб қолади. Жаҳон ядро ассоциацияси маълумотларига кўра, 2040 йилга бориб дунё "пушти майдон" деб аталадиган, яъни ҳали тасдиқланмаган манбалардан йилига 46 минг тоннагача уран олиши керак бўлади. Унинг эслатишича, ўтган ўн йилликда паст нархлар туфайли кўплаб компаниялар қазиб олишни ёпган ёки тўхтатган. Ҳозир вазият ўзгармоқда ва ишлаб чиқарувчилар ривожланишга сармоя киритиш учун барқарор нархларга муҳтож. "Росатом" давлат корпорацияси уран қазиб олиш бўйича дунёда етакчи учликка киради, у Россия ва хориждаги лойиҳалар ҳисобига ҳажмни оширмоқда. Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда “Росатом” қазиб олиш бўйича тарихий максимал кўрсаткичга эришди - 8,5 минг тонна, шундан ярмидан кўпи қудуқларда ер остида танлаб эритиш ҳисобига тўғри келади. Россияда унинг улуши 40% гача. Компания таннархи бўйича дунёдаги энг яхши 20 та лойиҳага киради ва арзон уран захиралари бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллайди (кг 80 доллардан кам). “Росатом”нинг хорижий хомашё базаси ҳажми 284 минг тоннани ташкил этади. "Биз Мўғулистон, Танзания, Намибия ва Бразилияда янги хомашё базаларига кириш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу мамлакатларда ерости қазиб олиш салоҳиятини кўряпмиз", — дея қўшимча қилди Александр Бойцов.
https://sputniknews.uz/20250620/aes-qurilishi-rossiya-ozbekiston-50049262.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/13/25454604_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_418be8f8067e913feccd81bd79d0718f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, россия, росатом, уран
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, россия, росатом, уран
Арзон уран даври тугамоқда — Росатом
Эксклюзив
Александр Бойцов: мавжуд конларда қазиб олиш аллақачон пасайишни бошлади.
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Дунёда 2040 йилга бориб уранга бўлган талаб икки баравар ошиб, йилига 130 минг тоннага етиши мумкин. Шу билан бирга, мавжуд конларда қазиб олиш аллақачон пасайишни бошлади. Бу ҳақда "Росатом" давлат корпорациясининг "Техснабэкспорт" АЖ маслаҳатчиси Александр Бойцов "MINEX Central Asia 2025" форумида маълум қилди.
"Жаҳон бозорида арзон уран даври тугамоқда. Энергетика эҳтиёжлари ортиб бормоқда, конлар эса ёпилмоқда ва иккиламчи манбалар қисқармоқда", — деди у.
Унинг айтишича, 2025 йилдан бошлаб мавжуд конларда қазиб олишнинг пасайиши бошланди. 2040 йилга бориб уларнинг қуввати 2 баравар қисқариши мумкин.
Бунда иккиламчи манбалар (масалан, қайта ишлаш) йилига 8 минг тонна атрофида сақланиб қолади.
Жаҳон ядро ассоциацияси маълумотларига кўра, 2040 йилга бориб дунё "пушти майдон" деб аталадиган, яъни ҳали тасдиқланмаган манбалардан йилига 46 минг тоннагача уран олиши керак бўлади.
"Ерда ресурслар кўп, лекин улар қазиб олишнинг реал режалари билан мустаҳкамланмаган. Бу 46 минг тоннани қаердан олиш - катта савол. Бу янги конлар ёки илгари консервация қилинган конларга қайтишдир", — деди Бойцов.
Унинг эслатишича, ўтган ўн йилликда паст нархлар туфайли кўплаб компаниялар қазиб олишни ёпган ёки тўхтатган. Ҳозир вазият ўзгармоқда ва ишлаб чиқарувчилар ривожланишга сармоя киритиш учун барқарор нархларга муҳтож.
"Росатом" давлат корпорацияси уран қазиб олиш бўйича дунёда етакчи учликка киради, у Россия ва хориждаги лойиҳалар ҳисобига ҳажмни оширмоқда.
"Асосий ҳисса Қозоғистондаги лойиҳалар ва Россиядаги мавжуд корхоналар томонидан таъминланган", — деди Бойцов.
Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда “Росатом” қазиб олиш бўйича тарихий максимал кўрсаткичга эришди - 8,5 минг тонна, шундан ярмидан кўпи қудуқларда ер остида танлаб эритиш ҳисобига тўғри келади. Россияда унинг улуши 40% гача.
Компания таннархи бўйича дунёдаги энг яхши 20 та лойиҳага киради ва арзон уран захиралари бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллайди (кг 80 доллардан кам). “Росатом”нинг хорижий хомашё базаси ҳажми 284 минг тоннани ташкил этади.
"Биз Мўғулистон, Танзания, Намибия ва Бразилияда янги хомашё базаларига кириш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу мамлакатларда ерости қазиб олиш салоҳиятини кўряпмиз", — дея қўшимча қилди Александр Бойцов.