Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси — январь-май давомидаги маълумотлар

Oбуна бўлиш
2025 йил январь-май ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 31,3 млрд долларга етди.
Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2025 йил январь-май ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 31,3 млрд долларга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг январь-май ойларига нисбатан 4 093,5 млн долларга ёки 15,0% га кўпайди.
Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 14 816,4 млн долларга ва импорт ҳажми 16 494,0 млн долларга етди.
Ҳисобот даврида – 1 677,5 млн доллар қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0