Ўзбекистон Покистон билан онлайн-савдо платформаси ишлаб чиқмоқчи

© Fotolia / fotomekИнтернет-магазин
Интернет-магазин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2025
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат ҳудудларидаги эркин иқтисодий зоналарда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.
TOШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон электрон тижорат йўналишида онлайн-савдо платформаларини ишлаб чиқишни режа қилмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев Покистон ҳукуматининг Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш учун масъул вакили, саноат ва ишлаб чиқариш вазири Харун Ахтар билан учрашди.
Томонлар вазирликлар ўртасида барча соҳаларни қамраб олувчи "йўл харитаси"ни имзолашнинг муҳимлигини қайд этишди. Айтилишича, унда иқтисодий дипломатияга алоҳида эътибор қаратиш керак.
Шунингдек, Трансафғон темир йўли нафақат икки мамлакат, балки Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, стратегик соҳалардаги минтақавий боғлиқлик лойиҳаларини амалга ошириш имконини бериши айтилди.
Учрашувда қуйидагилар кўриб чиқилди:
давлат харидлари соҳасида алоқаларни ривожлантириш;
электрон тижорат йўналишида онлайн-савдо платформаларини биргаликда ишлаб чиқиш;
икки мамлакат ҳудудларидаги эркин иқтисодий зоналарда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
имтиёзли савдо доирасида товарлар номенклатурасини ошириш;
Ўзбекистон-Покистон ҳудудлараро форумини ўтказиш;
банклараро ҳамкорлик йўналишида амалий чораларни кўриш.
Учрашув якунида томонлар барча келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш, стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни рўёбга чиқариш борасидаги ишларни изчил давом эттиришга келишиб олишди.
Янгиликлар лентаси
0