Мирзиёев БМТни Ўзбекистонда халқаро марказ ва мактаб очишни қўллаб-қувватлашга чақирди

© Правительство республики УзбекистанГенеральный секретарь ООН прибыл в Узбекистан
Генеральный секретарь ООН прибыл в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати бўйича форуми бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотини республикада Глобал билим марказини очиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда мамлакат етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг Давлат хизмати бўйича форум иштирокчиларига йўллаган табригида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати бўйича форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Африкадан вазирлар, БМТ, халқаро ташкилотлар, илм-фан ва хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда.
© SputnikВ Самарканде проходит Форум государственной службы ООН
В Самарканде проходит Форум государственной службы ООН  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2025
В Самарканде проходит Форум государственной службы ООН
Тадбирнинг очилишида президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева давлат раҳбарининг форум иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Қайд этилишича, давлат хизмати ва бошқаруви жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш натижасида Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича глобал рейтингида 24 поғонага, Сунъий интеллектга тайёрлик бўйича халқаро индексда сўнгги бир йил ичида 17 поғонага кўтарилди.

“Шу боис, сизларни Ўзбекистонда давлат хизматида рақамли трансформация бўйича Глобал билим марказини очиш, халқаро Ёш етакчилар мактабини ташкил этиш каби глобал ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз”, — дейилади табрик матнида.

Айтилишича, мазкур ташаббуслар қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
Ҳукуматлар, новаторлар ва ривожланиш бўйича шериклар ўртасида алмашувларни фаоллаштириш;
келажак авлод давлат хизматчиларини тарбиялаш;
бошқарувда ва кундалик ҳаётда рақамли воситалардан кенг фойдаланиш;
давлат секторида инновацияларни жорий этиш.
Президент бундай муҳим ташаббус ва таклифлар форум доирасида қабул қилинадиган Самарқанд декларациясида ўзининг тўлиқ ифодасини топишига ишонч билдирди.
© SputnikВ Самарканде проходит Форум государственной службы ООН
В Самарканде проходит Форум государственной службы ООН  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2025
В Самарканде проходит Форум государственной службы ООН
Шунингдек, БМТ бош котибининг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси Навид Ҳаниф ва Малайзия бош вазири ўринбосари Фадиллаҳ Юсуф ҳам табрик сўзи билан чиқиш қилди.
Форум дастуридан ялпи мажлислар, мавзуга оид мунозаралар, музокаралар ва тақдимотлар ўрин олган. Форум мавзуси: 2030 йилгача беш йил: барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш.
Янгиликлар лентаси
0