Владимир Путин ПХИФ-2025 ялпи мажлисида иштирок этмоқда — жонли эфир

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Россия президенти ўз нутқида Россия ва жаҳон иқтисодиётидаги мавжуд вазиятни баҳолайди, шунингдек, Россиянинг бир қатор асосий хорижий шериклар билан муносабатлари ҳолатини тавсифлайди.
Кремль эълон қилганидек, Россия раҳбарининг нутқи кун тартибининг энг муҳим мавзуларини қамраб олади. Унда, хусусан, Россия иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичини баҳоланади, иқтисодий ривожланишнинг истиқболлари ва асосий йўналишларни белгилаб олинади.
Шунингдек, Россия президенти ички ва ташқи сиёсат, халқаро кун тартибининг долзарб мавзулари ҳақида ҳам ўз қарашлари билан ўртоқлашади, саволларга жавоб беради.
ПХИФ Ялпи мажлис сессиясида БАА журналисти Надим Котеич модераторлик қилади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Бугунги вазиятда араб дунёси вакилини танлаш жуда рамзий. Бу, биринчи навбатда, Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар ҳақида эмас, балки Россиянинг бир қатор давлатлар (биринчи навбатда, нефть экспорт қилувчи давлатлар) вакиллари билан ривожланаётган ҳамкорлиги ҳақида гапиряпман. Ҳамма Хитой билан муносабатларимизга кўпроқ эътибор қаратмоқда, лекин катта Яқин Шарқ ҳам бундан кам аҳамиятга эга эмас", - деди Россия етакчиси матбуот котиби.

2025 йилги Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида 140 та мамлакатдан 20 000 нафардан ортиқ вакиллар, жумладан, ЕОИИ, МДҲ, БРИКС, АСEАН, Африка, Яқин Шарқ ва Лотин Америкаси делегациялари иштирок этмоқда. Форум дастуридан 150 тадан ортиқ тадбир ўрин олган.
Янгиликлар лентаси
0