Танзила Нарбаева БМТ вакили билан учрашди — муҳокама қилинган масалалар

© Сенат Олий МажлисаВ Сенате с представителем ООН обсуждены важные вопросы
В Сенате с представителем ООН обсуждены важные вопросы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2025
Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида коррупция ва одам савдосига қарши курашишда парламентнинг ролига эътибор қаратилди.
TOШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг (БМТ НЖБ) Афғонистон, Марказий Осиё, Покистон ва Эрондаги минтақавий вакили Оливер Штолпе билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак баҳоланди. БМТ НЖБ мамлакатда амалга оширилаётган ишларни тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлиги билдирилди.
© Сенат Олий МажлисаВ Сенате с представителем ООН обсуждены важные вопросы
В Сенате с представителем ООН обсуждены важные вопросы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2025
В Сенате с представителем ООН обсуждены важные вопросы
Қайд этилишича, Ўзбекистонда коррупцияга ҳамда одам савдосига қарши курашиш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу борада БМТ НЖБ томонидан катта ёрдам кўрсатилаётгани таъкидланди.
Суҳбат чоғида коррупция ва одам савдосига қарши курашишда парламентнинг ролига эътибор қаратилиб, бу ўз ўрнида халқаро миқёсда тан олинган мустаҳкам қонунчилик тизимини шакллантиришга хизмат қилаётганлиги таъкидланди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси халқаро даражада намуна бўлиши мумкинлиги эътироф этилди.
Ўзбекистоннинг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, унга оид жиноятларни аниқлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш ишлари сезиларли даражада яхшиланганлиги, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ютуқлари таъкидланди. Бу мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрни яхшиланишида ўз аксини топаётганлиги қайд этилди.
© Сенат Олий МажлисаВ Сенате с представителем ООН обсуждены важные вопросы
В Сенате с представителем ООН обсуждены важные вопросы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2025
В Сенате с представителем ООН обсуждены важные вопросы
Томонлар жиноятчиликнинг олдини олишда замонавий ахборот технологияларини қўллаш соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, шунингдек, глобал таҳдидлар - рақамлаштириш, меҳнат миграциясининг кенгайиши ва бошқа устувор йўналишларни ҳисобга олган ҳолда 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг янги "йўл харитаси"ни тайёрлашга келишиб олдилар.
На форуме Глобальной коалиции за социальную справедливость отмечен положительный опыт Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2025
БМТ вакили Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ижобий тажрибани эътироф этди
Янгиликлар лентаси
0