ПХИФ-2025: Владимир Путин баёнотидан асосий фикрлар

© Sputnik / Иван Секретарев / Медиабанкка ўтишПМЭФ-2025. Пленарное заседание
ПМЭФ-2025. Пленарное заседание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2025
Oбуна бўлиш
Россия иқтисодиёти нефт-газ соҳасига, яъни хом-ашёга боғлиқ бўлмаган тармоқлар орқали ўсмоқда - Путин.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 28 Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқди.

Россия иқтисодиёти ўсмоқда
Президент айтишига кўра, сўнгги ЯИМ ўсиши сўнгги йиларда, йилига 4 фоиздан кўп ошган. 2025 йилнинг 4 ойида эса йилик ҳисобда 1,5 фоизга ошган. Энг муҳими, ушбу ўсиш нефт газ соҳасига боғлиқ бўлмаган. Сўнгги йилларда иқтисоднинг нефт-газга, яъни хом-ашёга боғлиқ бўлмаган соҳалари 2023 йилда - 7,2%, 2024 йилда - 4,9 % ўсган.
Шунингдек, йиллик инфляция ҳам камаймоқда, 16 июнь ҳолатига у 9,6% ни ташкил этган.
Ишсизлик даражаси ҳам барқарорлашиб, тарихий энг паст натижаларда 2,3% миқдорида сақланиб қолмоқда, деди Россия президенти.
“2000 йилда Россияда қашшоқлик даражаси 29 % эди, яъни 42,3 миллион киши шундай ачинарли аҳволда эди. 2024 йил охирига келиб бу кўрсаткич 7,2 % бўлди, яъни 10,5 миллион киши. Буни яна камайтиришимиз керак, албатта, мақсад - 5 фоизгача”, - деди президент.
“Фуқароларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш учун шарт-шароит яратишимиз керак. Бунинг учун ҳам ёшлар, ҳам етук инсонлар меҳнат бозорида ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришлари, янги малакаларга эга бўлишлари, муваффақиятли мартаба қуришлари, даромадларини оширишлари мумкин. Яъни, гап юқори маошли иқтисодиётга ўтиш ҳақида кетмоқда. Бунда тадбиркорларнинг ўзлари иш ўринлари сифатини ошириш ва меҳнат унумдорлигини оширишга интилиши керак”, — деди Путин.
Рақамли рублдан фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш зарур, деди Россия президенти.
“Марказий банк ва ҳукуматдан зарур тартиб-қоидаларни тезлаштиришни ва молия секторимизни технологик ривожлантиришнинг янги босқичига ўтиш муддатларини белгилашни сўрайман”, — деди президент.
Дунёнинг кўплаб давлатлари глобал онлайн савдо платформаларидан фойдаланаётган вақтда, Россия ўзининг муваффақиятли ишлаётган маркетплейсларига эга, деди Россия президенти ПХИФ ялпи мажлисида.
Бунинг эвазига ҳатто узоқ қишлоқларда жойлашган тадбиркорлар ҳам ўз маҳсулотларини глобал бозорга чиқариш имконига эга.
2024 йилда Россия тадбиркорларт 77 мингта янги брендни рўйхатдан ўтказди. Бу, асосан, енгил саноат товарлари, дастурий таъминот, маиший кимё ва бошқа айрим маҳсулотлари. Бу яхши ўсиш, сезиларли, ўсиш, биз янги рус брендларини қўллаб-қувватлаймиз, - деди президент.
БРИКС улуши ўсмоқда
"Аср бошида ушбу кўрсатгич глобал ЯИМнинг бешдан бир қисмини ташкил этган бўлса, бугун БРИКС давлатларининг улуши 40%га етган. Келажакда БРИКС давлатларининг улуш фақат ўсиши аниқ, бу шубҳасиз ҳақиқат. Бу, биринчи навбатда, глобал жанубдаги динамик давлатлар билан боғлиқ бўлади. Бу ўсиш тобора барқарор бўлиши, имкон қадар кўпроқ мамлакатларни қамраб олиши керак", - деди Россия президенти.
Кўп қутбли дунё бу — табиий жараён

Россия дунёда ҳамма бир-бири билан келишиб, ечим топадиган кўп қутбли тартибни ривожлантириш тарафдори.
Глобал муаммолар глобал жавоб талаб қилади, уларни ёлғиз ҳал қилиб бўлмайди. Россия глобал ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда Осиёга бурилиш ясади.
Бизнинг вазифамиз - қарорлар мувозанатли бўлиши учун дунёдаги ўзгаришларга цивилизация характерини бериш.
Россия қилаётган ҳамма нарса глобал муаммоларни ҳал қилишда шерикларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.

Энг муҳими кўп қутбли дунёнинг пайдо бўлиши бу - табиий жараён, худди ҳар эрталаб қуёшнинг чиқиши каби. Россия ва Хитой бунга ёрдам бермоқда холос.

Яқин Шарқ можаросига муносабат
Дундёда иккита бир хил можаро бўлмайди. Ҳар қандай можаро ташқи жиҳатдан ўхшаш бўлсада, унинг ички сабаблари турлича бўлади.
Биринчидан, Исроилда 2 миллионга яқин рус тилида сўзлашувчи аҳоли бор. Биз ўзимизнинг янги сиёсатимизда буни ҳисобга олишимиз керак.
Иккинчидан, Россия аҳолисининг 15% ислом дини вакиллари ва биз Эрон билан ҳам бошқа ислом давлатлари билан ҳам анъанавий яхши муносабатлардамиз.
Биз Эронни унинг тинч атом йўлида ҳар доим қўллаб-қувватлаб келганмиз. Халқаро ташкилотлар миқёсида унинг ушбу ҳуқуқини ҳимоя қилиб келганмиз.
Барча таъқиқларга қарамасдан биз Бушерда АЭС қурдик ва яна иккита АЭС қуриш учун шартнома имзоладик. Буларнинг барчаси халқаро қонунчилик доирасида амалга оширилди.
Бугунги вазиятда ҳам, мавжуд бўлган барча хавларга қарамасдан, биз ўз мутахассисларимизни у ердан эвакуация қилганимиз йўқ. Аксинча, биз Исроил ва АҚШ раҳбариятидан ўз ходимларимиз хавфсизлигига зарар етказмасликни сўрадик ва улар бунга рози бўлди.
Мана шуларнинг барчаси Эронни қўллаб-қувватлаш эмасми?
Менимча, ушбу масалада бизнинг БМТдаги позициямиз ҳам Эрон ҳам Исроил манфаатларига жавоб беради.
Украина можароси ҳақида

Украинада содир бўлаётган фожиа — дунёда глобал ўзгаришларни қабул қилишга тайёр бўлмаганларнинг иши натижасидир.
“Руслар ва украинлар бир халқ эканлигини кўп марта айтганман. Шу маънода бутун Украина бизники.

“Россия Украинани таслим қилишга интилмаяпти. Биз жанг майдолнида юзага келган воқеликни тан олишни талаб қиламиз”, - деди Путин.
Россия Украина мустақиллиги ва суверенитет ҳуқуқини шубҳа остига қўймайди. Украина 1991 йилда мустақиллик декларациясида “Украина ҳарбий блокларга қўшилмайдиган, бетараф давлат” бўлиши айтилган. Ҳозирги Украина раҳбарлари ана шу ҳужжатини эсга олса яхши бўларди.
Украина Курск вилоятига тажвуз уюштириши оқибатида минглаб тинч аҳоли жабр кўрди, Украинаинг ўзи 76 минг кишини йўқотди. Биз эса бутун чегара бўйлаб хавфсизлик зонаси ташкил қилишга мажбур бўлдик.

Бу шундоқ ҳам таъминланган Украина армиясининг яна қўшимча кучини жалб қилишга олиб келди. Украина армиясида шахсий таркиб билан тўлдириш даражаси атиги 47 фоиз.
Янгиликлар лентаси
0