https://sputniknews.uz/20250620/ozbekiston-turksoy-50062089.html
Ўзбекистоннинг ТУРКСОЙдаги вакили тайинланди
Ўзбекистоннинг ТУРКСОЙдаги вакили тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Анталия шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг маданият соҳаси бўйича қўмитасининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.Тадбирда Ўзбекистон делегациясига маданият вазири ўринбосари Муроджон Маджидов, Туркия томонидан эса маданият ва туризм вазири ўринбосари Батухан Мумжу раҳбарлик қилди. Мажлисда маданият соҳасидаги икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
2025-06-20T18:27+0500
2025-06-20T18:27+0500
2025-06-20T18:27+0500
маданият
ўзбекистон
халқаро туркий маданият ташкилоти (турксой)
янги тайинлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/14/50061913_0:0:825:464_1920x0_80_0_0_cc4897b5bf00f4081b1cb122e96d03b9.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙдаги вакили тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Анталия шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг маданият соҳаси бўйича қўмитасининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.Тадбирда Ўзбекистон делегациясига маданият вазири ўринбосари Муроджон Маджидов, Туркия томонидан эса маданият ва туризм вазири ўринбосари Батухан Мумжу раҳбарлик қилди. Мажлисда маданият соҳасидаги икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.Ўзбекистон Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос институти ҳамда Туркиянинг тегишли илмий муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишнинг муҳимлиги қайд этилди.Мажлис якунида томонлар давлатлар ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада юқори даражага олиб чиқиш, туркий дунё маданиятини халқаро миқёсда тарғиб этиш ва ёш авлодга бой маданий қадриятларни етказиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар.ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев Ўзбекистоннинг туркий дунё маданий мероси ва тарихида тутган ўрнига юқори баҳо берди. У мамлакат билан олиб борилаётган ҳамкорлик йил сайин мустаҳкамланаётганини, хусусан сўнгги йилларда амалга оширилаётган қўшма маданий лойиҳалар сони ортиб бораётганини таъкидлади."Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган очиқ ва фаол ташқи сиёсат доирасида туркий дунё билан маданий ҳамкорлик устувор йўналишга айланди. Ўзбекистон вакилининг ТУРКСОЙда расмий фаолият бошлагани, ташкилотнинг тўлақонли халқаро платформага айлангани ва туркий халқлар ўртасидаги тарихий, маънавий ҳамда маданий умумийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади", - деди у.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/14/50061913_44:0:805:571_1920x0_80_0_0_b3412c22803ec34d356b1d7599304156.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон турксой
Ўзбекистоннинг ТУРКСОЙдаги вакили тайинланди
ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев Ўзбекистоннинг туркий дунё маданий мероси ва тарихида тутган ўрнига юқори баҳо берди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙдаги вакили тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Анталия шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг маданият соҳаси бўйича қўмитасининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон делегациясига маданият вазири ўринбосари Муроджон Маджидов, Туркия томонидан эса маданият ва туризм вазири ўринбосари Батухан Мумжу раҳбарлик қилди. Мажлисда маданият соҳасидаги икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда Туркия маданияти кунларини ўтказиш, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази очилиш маросимида Туркия томонининг иштирокини таъминлаш, хусусан, Тошкентда Истанбулдаги Сулаймония кутубхонаси экспонатлари намойишини ташкил этиш, маданий таълим ва креатив иқтисодиёт соҳасида тажриба алмашиш, буюк туркий уламолар ва тарихий шахслар ҳақида видеофильм ва телесериаллар суратга олиш, Туркия архивлари ва кутубхоналарида сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид илмий ва маданий меросни ўрганиш, уларнинг факсимиль нусхаларини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос институти ҳамда Туркиянинг тегишли илмий муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишнинг муҳимлиги қайд этилди.
Мажлис якунида томонлар давлатлар ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада юқори даражага олиб чиқиш, туркий дунё маданиятини халқаро миқёсда тарғиб этиш ва ёш авлодга бой маданий қадриятларни етказиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Ўзбекистон делегацияси ташрифи давомида, шунингдек, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)нинг Анқарадаги бош қароргоҳида Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотдаги вакили этиб тайинланган Шавкатжон Ортиқовнинг расмий тақдимоти бўлиб ўтди.
ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев Ўзбекистоннинг туркий дунё маданий мероси ва тарихида тутган ўрнига юқори баҳо берди. У мамлакат билан олиб борилаётган ҳамкорлик йил сайин мустаҳкамланаётганини, хусусан сўнгги йилларда амалга оширилаётган қўшма маданий лойиҳалар сони ортиб бораётганини таъкидлади.
"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган очиқ ва фаол ташқи сиёсат доирасида туркий дунё билан маданий ҳамкорлик устувор йўналишга айланди. Ўзбекистон вакилининг ТУРКСОЙда расмий фаолият бошлагани, ташкилотнинг тўлақонли халқаро платформага айлангани ва туркий халқлар ўртасидаги тарихий, маънавий ҳамда маданий умумийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади", - деди у.