"Ўзбекистон-Хитой дўстлиги" китоб дўкони очилади

© Sputnik/Достонбек РахматуллаевВ Намангане заработала современная ИТ-библиотека.
В Намангане заработала современная ИТ-библиотека. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2025
Oбуна бўлиш
Дўконининг очилиши сентябрь ойига режалаштирилган.
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўттиз биринчи Пекин халқаро китоб кўргазмасида Хитой ва Ўзбекистон нашриётлари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди, дея хабар берди "Синьхуа" ахборот агентлиги.
Пекин халқаро китоб кўргазмасида "Шандун илмий-техника нашриёти" /"Shandong Science and Technology Press Co., Ltd."/ ва Ўзбекистон "Silk Road Publishing" нашриёти ҳузуридаги "Ўзбекистон-Хитой дўстлиги" китоб дўкони ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Шандун илмий-техника нашриёти корпорацияси бошқаруви аъзоси Шэн Вэйлуннинг қайд этишича, "Ўзбекистон-Хитой дўстлиги" китоб дўкони билан ҳамкорлик Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алмашинув ва ҳамкорликнинг янги ёрқин нуқтаси, шунингдек, янги моделига айланади.
Айтилишича, "Шандун илмий-техника нашриёти" Хитойда "Ўзбекистон-Хитой дўстлиги" китоб дўкони билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган биринчи нашриёт бўлди. У Буюк Британия, АҚШ, Франция, БАА ва Вьетнам каби 24 та мамлакат ва минтақага муаллифлик ҳуқуқларини экспорт қилади.
"Silk Road Publishing" нашриёти бош ректори Искандар Эргашовнинг сўзларига кўра, "Ўзбекистон-Хитой дўстлиги" китоб дўконининг очилиши жорий йилнинг сентябрь ойига режалаштирилган.
У Ўзбекистонда Хитой китобларига ихтисослашган биринчи китоб дўкони бўлади. У ерда маҳаллий ўқувчилар, талабалар ва тадқиқотчиларни Хитой китоб ресурслари билан таъминлаш учун Хитойнинг фан, техника ва гуманитар фанларга оид китоблари тизимли равишда сотилади.
"Умид қиламизки, келажакда Ўзбекистонда Хитойнинг энг яхши китоблари, Хитойда эса ўзбекларнинг энг яхши китоблари кўпаяди", - деди у.
Бу йил Пекин халқаро китоб ярмаркаси 18-22 июнь кунлари давом этади. Унда дунёнинг 80 мамлакати ва минтақасидан 1700 тадан ортиқ экспонент иштирок этмоқда. Тадбирда 220 минг дона китоб тақдим этилди.
Роман Абдуллы Кадыри Минувшие дни переведен на кыргызский язык - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2025
Aбдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романи қирғиз тилида нашр этилди
Янгиликлар лентаси
0