https://sputniknews.uz/20250619/ozbekiston-belarus-qishloq-mahsulotlar-savdo-50014421.html
Ўзбекистон ва Беларусь қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтирмоқчи
Ўзбекистон ва Беларусь қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Беларусь тажрибасига таяниб, голубика етиштиришни йўлга қўйиш ва картошка уруғларини синовдан ўтказишни режа қилмоқда. 19.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-19T11:55+0500
2025-06-19T11:55+0500
2025-06-19T11:55+0500
иқтисод
ўзбекистон
беларусь
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
қишлоқ хўжалиги
ҳамкорлик
картошка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/13/50012245_0:0:1142:642_1920x0_80_0_0_7aa371c97c7215ff83c858156492b1de.jpg
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтириш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди. Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Беларусь қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Игорь Смилгин билан учрашди. Айтилишича, мулоқотда ўзаро қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтириш, гўшт ва сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режалар белгиланди. Шунингдек, Беларусь тажрибасига таяниб, Ўзбекистонда голубика етиштиришни йўлга қўйиш, картошка уруғларини синовдан ўтказиш, зиғир уруғини етказиб бериш бўйича амалий қадамлар белгилаб олинди. Аграр таълим ва илмий-тадқиқот йўналишларидаги ҳамкорлик ҳам кўриб чиқилди. Сафар доирасида яна бир муҳим учрашув Волковйск шаҳрида жойлашган "Беллакт" АЖ компанияси бош директори Виталий Лупик билан бўлиб ўтди. Қайд этилишича, ушбу корхона нафақат Беларусда, балки бутун МДҲ ҳудудида болалар учун қуруқ озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича энг йирик ва етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Маълумот учун, “Беллакт” – болалар овқати, сут маҳсулотлари, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун мўлжалланган махсус озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаради.
https://sputniknews.uz/20250530/belarus-va-ozbekiston-hamkorligi-qanday-rivojlanmoqda-video-49622486.html
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/13/50012245_0:0:1142:858_1920x0_80_0_0_8976d750f3376a7ffffaab0515a558be.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, беларусь, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги, ҳамкорлик, картошка
иқтисод, ўзбекистон, беларусь, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги, ҳамкорлик, картошка
Ўзбекистон ва Беларусь қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтирмоқчи
Ўзбекистон Беларусь тажрибасига таяниб, голубика етиштиришни йўлга қўйиш ва картошка уруғларини синовдан ўтказишни режа қилмоқда.
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтириш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
хабар берди. Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Беларусь қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Игорь Смилгин билан учрашди.
Айтилишича, мулоқотда ўзаро қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтириш, гўшт ва сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режалар белгиланди.
Шунингдек, Беларусь тажрибасига таяниб, Ўзбекистонда голубика етиштиришни йўлга қўйиш, картошка уруғларини синовдан ўтказиш, зиғир уруғини етказиб бериш бўйича амалий қадамлар белгилаб олинди.
Аграр таълим ва илмий-тадқиқот йўналишларидаги ҳамкорлик ҳам кўриб чиқилди.
“Учрашув якунида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича тузилган Қўшма ишчи гуруҳининг навбатдаги — 6-йиғилиши бўйича Баённома икки давлат вакиллари томонидан имзоланди. Бу ҳужжат икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосига айланиши шубҳасиз”, — дейилади хабарда.
Сафар доирасида яна бир муҳим учрашув Волковйск шаҳрида жойлашган "Беллакт" АЖ компанияси бош директори Виталий Лупик билан бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, ушбу корхона нафақат Беларусда, балки бутун МДҲ ҳудудида болалар учун қуруқ озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича энг йирик ва етакчи корхоналардан бири ҳисобланади.
“Учрашув давомида ушбу йўналишда Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, импорт ва экспортни йўлга қўйиш, технологиялар алмашинуви бўйича аниқ таклифлар билдирилди”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Маълумот учун, “Беллакт” – болалар овқати, сут маҳсулотлари, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун мўлжалланган махсус озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаради.