Қиличбозлик: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида дастлабки медални қўлга киритди

© НОКФернанда Эррера завоевала бронзовую медаль на чемпионате Азии
Фернанда Эррера завоевала бронзовую медаль на чемпионате Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2025
Oбуна бўлиш
Аёллар ўртасида сабля дастурида кечган беллашувларда Фернанда Эррера бронза медали соҳибига айланди.
TOШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик Фернанда Эррера Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Индонезиянинг Бали шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги дастлабки медалини қўлга киритди.
Аёллар ўртасида сабля дастурида кечган беллашувларда Фернанда Эррера бронза медали соҳибига айланди.
“Спортчимиз финал йўлланмаси учун кечган муросасиз баҳсда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори япониялик Мисаки Эмурага 13:15 ҳисобида имкониятни бой берди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, қозоғистонлик Айгерим Сарибай билан кечган чорак финал беллашувида 8:14 ҳисоби қайд этилаётган пайтда Эррера ажойиб камбек амалга ошириб, якунда 15:14 ҳисобида ғалаба қозонди.
Янгиликлар лентаси
0