Ўзбекистон масофавий, кечки ва мақбуллаштирилган кундузги таълим шаклларини йўлга қўяди

© Sputnik / Александр КряжевСтудент
Студент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2025
Oбуна бўлиш
Назокат Абдуқундузова: Ҳукумат ўқув дастурларини талабга мослаштириш бўйича аниқ чоралар кўрмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистонда масофавий, кечки ва мақбуллаштирилган кундузги (part-time) таълим шакллари жорий этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб сиртқи таълим шаклига қабул тўхтатилган бўлса-да, ишлаб юрган фуқароларнинг олий таълим олиш имкониятлари чекланмайди.
“Келгусида кундузги таълимга муқобил шакллар, жумладан, масофавий, кечки ва мақбуллаштирилган кундузги (part-time) таълим шакллари босқичма-босқич ривожлантирилиб, уларга қабул кўрсаткичлари кенгайтириб борилади”, — дея қайд этди Назокат Абдуқундузова.
Бу эса муайян иш ўрнига эга абитуриентлар учун ўқиш ва меҳнат фаолиятини бир вақтда олиб бориш имконини беради. Масофавий таълим замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилиб, талабаларга бевосита таълим муассасасига келмасдан билим олиш имконини яратади.
Шу билан бирга, кечки таълим шаклида ўқиш иш вақтидан кейинги соатларда амалга оширилиб, ишловчи шахсларга қулай графикда таълим олишни таъминлайди.
“Ҳукумат томонидан бу соҳадаги ташкилий-ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилиши, ўқув дастурларининг талабга мослаштирилиши ва таълим сифатининг таъминланиши бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда”, — дея қайд этди у.
Сиртқи таълим шаклида таҳсил олиб, белгиланган тартибда диплом олган шахслар Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ тўлиқ олий маълумотли мутахассислар ҳисобланади. Уларга бериладиган диплом кундузги, кечки ёки масофавий таълим шаклидаги дипломлар билан тенг юридик кучга эга.
“Шу боис, бундай мутахассисларни давлат ёки хусусий секторда расмий ишга қабул қилишда ҳеч қандай ҳуқуқий тўсиқ мавжуд эмас. Иш берувчилар уларнинг таълим шаклидан келиб чиқиб эмас, балки эгаллаган билим, кўникма ва профессионал салоҳияти асосида баҳолаши лозим”, — деди Абдуқундузова.
Унинг қўшимча қилишича, сиртқи таълимни тамомлаган мутахассисларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош бўлиши, асосан, уларнинг амалий тажрибаси, соҳадаги билим даражаси ва доимий ўз устида ишлашига боғлиқ.
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2025
Сиртқи таълим шаклига қабул тугатилади — янги фармон
Янгиликлар лентаси
0