https://sputniknews.uz/20250617/moskva-davlat-universitet-professor-faxriy-unvon-49979197.html
Ўзбекистонда Москва давлат университети профессорига “Фахрий профессор” унвони берилди
Ўзбекистонда Москва давлат университети профессорига “Фахрий профессор” унвони берилди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу унвон олимнинг халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантиришда ҳиссаси ва таълим соҳасидаги хизматлари эътирофи сифатида тақдим этилди. 17.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-17T18:21+0500
2025-06-17T18:21+0500
2025-06-17T18:21+0500
жамият
ўзбекистон
россия
таълим
олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
унвон
москва давлат университети (мгу)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/11/49979021_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_fa643c0e81111ca94849ac83a7390ec0.jpg
TOШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети профессори Владимир Якунинга “Фахрий профессор” унвони топширилди, дея хабар берди Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.Тошкент давлат транспорт университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Давлат сиёсати кафедраси мудири, профессор Владимир Якунин ҳамда муассаса раҳабрияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Унда қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, илмий-амалий конференциялар ташкил этиш каби масалалар кўриб чиқилди.Айтилишича, икки нуфузли олий таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиши, илм-фан ва таълим соҳасида барқарор ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилишига ишонч билдирилди.Владимир Якунин университет фаолияти, илмий лабораториялар ва таълим жараёнлари билан яқиндан танишди.
https://sputniknews.uz/20250513/mifi-toshkent-filial-muhandislik-maktab-49339330.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/11/49979021_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_82c061f5acb5c548a0455249c3eec1d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, таълим, олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, унвон, москва давлат университети (мгу)
жамият, ўзбекистон, россия, таълим, олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, унвон, москва давлат университети (мгу)
Ўзбекистонда Москва давлат университети профессорига “Фахрий профессор” унвони берилди
Ушбу унвон олимнинг халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантиришда ҳиссаси ва таълим соҳасидаги хизматлари эътирофи сифатида тақдим этилди.
TOШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети профессори Владимир Якунинга “Фахрий профессор” унвони топширилди, дея хабар берди Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
матбуот хизмати. Тошкент давлат транспорт университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Давлат сиёсати кафедраси мудири, профессор Владимир Якунин ҳамда муассаса раҳабрияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Унда қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, илмий-амалий конференциялар ташкил этиш каби масалалар кўриб чиқилди.
“Учрашув доирасида профессор Владимир Якунинга Тошкент давлат транспорт университетининг “Фахрий профессори” унвони тантанали равишда топширилди. Ушбу унвон олимнинг халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантиришда ҳиссаси ва таълим соҳасидаги хизматлари эътирофи сифатида тақдим этилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, икки нуфузли олий таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиши, илм-фан ва таълим соҳасида барқарор ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилишига ишонч билдирилди.
Владимир Якунин университет фаолияти, илмий лабораториялар ва таълим жараёнлари билан яқиндан танишди.