Эрон расмийлари АҚШ билан музокараларни қайта бошламоқчи — ОАВ

© AP Photo / Vahid SalemiНациональный флаг Ирана над Тегераном.
Национальный флаг Ирана над Тегераном. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2025
Oбуна бўлиш
Эрон расмийлари АҚШ билан музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини билдирди.
TOШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Эрон расмийлари воситачиларга АҚШ билан музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини, лекин аввал Исроилнинг ҳужумлари тўхтатилишини хоҳлашади. Бу ҳақда "Washington Post" газетаси манбаларга таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Эрон расмийлари воситачиларга АҚШ билан ядровий музокараларни қайта бошлашга тайёр эканликларини, лекин аввал улар Исроил ҳужумларини тўхтатишини хоҳлашади", — дейилади нашрда.
Нашр маълумотларига кўра, ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлаш ҳаракатларига Ўмон ва Қатар етакчилик қилган.
"Axios" портали хабарига кўра, Оқ уй Теҳрон билан шу ҳафта АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ўртасида учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Abas Araghchi, viceministro de Exteriores de Irán - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2025
Эрон Исроилга зарба беришни тўхтатиш шартини айтди
Янгиликлар лентаси
0