https://sputniknews.uz/20250617/eoii-birja-savdo-rivoj-dastur-49964061.html
ЕОИИ биржа савдоларини ривожлантириш дастурини тайёрламоқда
ЕОИИ биржа савдоларини ривожлантириш дастурини тайёрламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Дастурни амалга ошириш аъзо давлатларнинг биржа савдоси қоидаларини бирхиллаштириш, тўсиқ ва чекловларни бартараф этишни талаб қилади. 17.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-17T11:00+0500
2025-06-17T11:00+0500
2025-06-17T11:00+0500
ўзбекистон ва еоии
иқтисод
еоии
еик
биржа
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1f/27647746_0:0:3151:1772_1920x0_80_0_0_5b89de4c6f8ac3b59432bb568b41a828.jpg
TOШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида товарларнинг умумий биржа бозорини яратиш "бешлик" мамлакатларида иқтисодий ҳамкорлик даражасини оширади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) рақобат ва монополияга қарши курашиш вазири Максим Ермолович маълум қилди, деб ёзмоқда комиссия матбуот хизмати. Ермолович Халқаро биржалар ассоциациясининг МДҲ, Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Африка мамлакатлари биржалари вакиллари иштирокидаги умумий йиллик йиғилишида нутқ сўзлади. Гап биржа савдосини ривожлантириш ҳамда ШҲТ мамлакатлари Биржалараро иттифоқини ташкил этиш ташаббуси ҳақида борди. ЕИК вазири ЕОИИ доирасида товарларнинг умумий биржа (уюшган) бозорида биржа савдоларини ривожлантириш дастури тайёрланаётганини маълум қилди. Комиссия рақобатни ривожлантириш ва нархларни шакллантириш самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан Иттифоқ товарларининг умумий биржа бозорини яратишга катта аҳамият беради, дея қўшимча қилди матбуот хизмати. Халқаро биржалар ассоциацияси (ХБА) 2000 йилда Москвада ташкил этилган бўлиб, у халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилган молия ва товар бозорларини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун мўлжалланган. ХАБ таркибига МДҲнинг тўққизта мамлакатидан, шу жумладан, ЕОИИ давлатларидан 16 та етакчи молия ва товар биржалари киради.
https://sputniknews.uz/20241203/eoii-davlatlar-birja-makon-46935757.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1f/27647746_69:0:2613:1908_1920x0_80_0_0_8ae50a4f885092df4ab3dc7b348c0d06.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, еоии, еик, биржа, савдо
иқтисод, еоии, еик, биржа, савдо
ЕОИИ биржа савдоларини ривожлантириш дастурини тайёрламоқда
Дастурни амалга ошириш аъзо давлатларнинг биржа савдоси қоидаларини бирхиллаштириш, тўсиқ ва чекловларни бартараф этишни талаб қилади.
TOШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида товарларнинг умумий биржа бозорини яратиш "бешлик" мамлакатларида иқтисодий ҳамкорлик даражасини оширади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) рақобат ва монополияга қарши курашиш вазири Максим Ермолович маълум қилди, деб ёзмоқда комиссия матбуот хизмати.
Ермолович Халқаро биржалар ассоциациясининг МДҲ, Европа, Осиё, Лотин Америкаси ва Африка мамлакатлари биржалари вакиллари иштирокидаги умумий йиллик йиғилишида нутқ сўзлади. Гап биржа савдосини ривожлантириш ҳамда ШҲТ мамлакатлари Биржалараро иттифоқини ташкил этиш ташаббуси ҳақида борди.
ЕИК вазири ЕОИИ доирасида товарларнинг умумий биржа (уюшган) бозорида биржа савдоларини ривожлантириш дастури тайёрланаётганини маълум қилди.
"Дастурни амалга ошириш аъзо давлатларнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини уйғунлаштириш, биржа савдоси қоидаларини бирхиллаштириш, тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, биржа инфратузилмасини ривожлантиришни талаб қилади", — деди у.
Комиссия рақобатни ривожлантириш ва нархларни шакллантириш самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан Иттифоқ товарларининг умумий биржа бозорини яратишга катта аҳамият беради, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.
Халқаро биржалар ассоциацияси (ХБА) 2000 йилда Москвада ташкил этилган бўлиб, у халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилган молия ва товар бозорларини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун мўлжалланган. ХАБ таркибига МДҲнинг тўққизта мамлакатидан, шу жумладан, ЕОИИ давлатларидан 16 та етакчи молия ва товар биржалари киради.