Чилонзор туманида 160 мегаваттли янги подстанция қурилади
10:12 17.06.2025 (янгиланди: 10:36 17.06.2025)
© Unsplash/Sam LaRussaЭлектрическая подстанция. Архивное фото

Oбуна бўлиш
Мирзиёев Тошкентдаги қурилиш ва транспорт лойиҳалари билан танишди.
TOШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 160 мегаваттли янги подстанция қурилиши режалаштирилган, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда режалаштирилган қурилиш ва жамоат транспорти лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПредставлены проекты в сфере строительства и транспорта

Представлены проекты в сфере строительства и транспорта
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қайд этилишича, пойтахтда лойиҳалаштирилаётган кўп қаватли биноларнинг хавфсизлик талабларига мослиги қайта ўрганиб чиқилган.
“ЎзГАШКЛИТИ”, Фанлар академияси Сейсмология институти, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиология каби 10 тага яқин ташкилотнинг илмий-техник хулосалари олинган.
Янги талабга кўра, кўп қаватли биноларнинг зилзилага бардошлилиги 9 баллдан кам бўлмайди. Ҳар бир шундай лойиҳа бўйича йиғма хулосалар қилинади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПредставлены проекты в сфере строительства и транспорта

Представлены проекты в сфере строительства и транспорта
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қуйидагилар маълум қилинди:
Чилонзор туманида 160 мегаваттли янги подстанция қурилиши режалаштирилган.
Ушбу туманда 20 минг метр куб сиғимга эга сув резервуари барпо этилиши мўлжалланган. Натижада Шайхонтохур, Чилонзор ва Учтепа туманларида ичимлик суви таъминоти узлуксизлиги таъминланади. Кунига қарийб 8 минг киловатт соат электр тежалади.
"Central Asian Expo Uzbekistan – CАEх" мажмуаси. Халқаро анжуманлар доирасида турли учрашувлар ҳам ўтказилишини инобатга олиб, бу ерда музокара заллари қурилиши кўзда тутилган.
Метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Биринчи босқичда Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Тошкент ҳалқа йўлигача ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади. Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳасининг шоҳ бекатигача ерости йўли барпо этилади.
Транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида мазкур темир йўлни Тошкент ҳалқа йўли остидан ўтказиш назарда тутилмоқда.
Ерости йўналиши ҳам кўчадаги ҳаракатни тўхтатмаган ҳолда қурилади. Бу янги метро йўли 85 минг йўловчини қамраб олиши кутилмоқда.
“Бу соҳадаги яна бир истиқболли лойиҳа – Янги Тошкент шаҳрига метро йўли. У ҳозирги “Дўстлик” метро бекатидан бошланиб, янги марказгача боради. Узунлиги 21 километр, 9 та бекатдан иборат бўлиши кутилаётган бу метро кунига 230 минггача йўловчиларни қамраб ололади”, — дейилади хабарда.
Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий жиҳатлари кўриб чиқилди.