Андрей Стенин номидаги фототанлов 2025 йил учун қисқа рўйхатни эълон қилди
Андрей Стенин номидаги фототанлов 2025 йил учун қисқа рўйхатни эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Бугун Москвада Андрей Стенин хотирасига бағишланган XI Халқаро ёш фотомухбирлар танловининг қисқа рўйхатига киритилган совриндорлар эълон қилинди, дея хабар берди танлов ташкилий қўмитаси.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Бугун Москвада Андрей Стенин хотирасига бағишланган XI Халқаро ёш фотомухбирлар танловининг қисқа рўйхатига киритилган совриндорлар эълон қилинди, дея хабар берди танлов ташкилий қўмитаси.Уларнинг тўлиқ рўйхати ҳамда қисқа рўйхатдаги фотосуратлар тўпламини сайтнинг рус ва инглиз тилларидаги версияларида кўриш мумкин.Иштирокчилар танловнинг халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланган шорт-листда совринли ўринлар кўрсатилмайди: улар шу йилнинг кузида бош соврин Гран-при соҳиби билан бирга эълон қилинади.Андрей Стенин хотирасига бағишланган ёш фотомухбирлар XI халқаро танловининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига фотожурналистиканинг хизмат кўрсатган усталари, Владимир Вяткин (Россия), Анатолий Мальцев (Россия), Валерий Мельников (Россия), Давид Пухадо (Сербия), Ориф Худоверди (Туркия) ва Ван Цзяньхуа (Хитой) энг юқори халқаро мукофотлар совриндорлари киради.2025 йилда танлов қисқа рўйхати 15 та мамлакатдан ёш фотомухбирларнинг якка тартибдаги суратлари ва туркумларини бирлаштирди. Бу йилги танловнинг халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланган ишларнинг умумий сони 40 та мамлакатдан 593 нафар иштирокчидан тахминан 1800 тани ташкил этди.Шорт-лист номзодларининг совринли ўринлари ва Гран-при соҳиби танлов ташкилий қўмитаси томонидан кузда ғолибларни эълон қилиш маросимида, шунингдек, Стенин танлови сайтининг рус ва инглиз версияларида эълон қилинади.Маълумот учун, Россия Федерациясининг ЮНЕСКО ишлари бўйича комиссияси ҳомийлигида "Россия сегодня" медиа гуруҳи томонидан ташкил этилган Андрей Стенин номидаги халқаро фотожурналистика танлови ёш фотосуратчиларни қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик эътиборини замонавий фотожурналистика вазифаларига жалб қилишни мақсад қилган.Бу истеъдодли, сезгир ва ҳар қандай янгиликка очиқ бўлган ёш фотосуратчилар учун майдон бўлиб, улар эътиборимизни ёнимиздаги одамлар ва воқеаларга қаратади.Қуйидагилар танловнинг халқаро ахборот ҳамкорлари бўлди: "Sputnik" ахборот агентлиги ва радиоси (Халқаро), RT (Халқаро) телеканали ва портали, "Independent Media" медиахолдинги (ЖАР), "Xinhua" ахборот агентлиги (Хитой), "Shanghai United Media Group" (SUMG) (Хитой), "The Paper" интернет портали (Хитой), "Press Trust of India" ахборот агентлиги (Ҳиндистон), "Antara" ахборот агентлиги (Индонезия), "Mehr" ахборот агентлиги (Эрон), "Nan" ахборот агентлиги (Нигерия), "Brasil 247" интернет портали (Бразилия), "Al Sharq" газетаси (Қатар), "Iraq International News Agency" (Ироқ) ахборот агентлиги.
Бу йил танлов 15 та мамлакатдан ёш фотомухбирларнинг якка тартибдаги суратлари ва туркумларини бирлаштирди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Бугун Москвада Андрей Стенин хотирасига бағишланган XI Халқаро ёш фотомухбирлар танловининг қисқа рўйхатига киритилган совриндорлар эълон қилинди, дея хабар берди танлов ташкилий қўмитаси.
Уларнинг тўлиқ рўйхати ҳамда қисқа рўйхатдаги фотосуратлар тўпламини сайтнинг рус ва инглиз тилларидаги версияларида кўриш мумкин.
Иштирокчилар танловнинг халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланган шорт-листда совринли ўринлар кўрсатилмайди: улар шу йилнинг кузида бош соврин Гран-при соҳиби билан бирга эълон қилинади.
Андрей Стенин номидаги танлов 2025 йил учун қисқа рўйхат
Андрей Стенин хотирасига бағишланган ёш фотомухбирлар XI халқаро танловининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига фотожурналистиканинг хизмат кўрсатган усталари, Владимир Вяткин (Россия), Анатолий Мальцев (Россия), Валерий Мельников (Россия), Давид Пухадо (Сербия), Ориф Худоверди (Туркия) ва Ван Цзяньхуа (Хитой) энг юқори халқаро мукофотлар совриндорлари киради.
2025 йилда танлов қисқа рўйхати 15 та мамлакатдан ёш фотомухбирларнинг якка тартибдаги суратлари ва туркумларини бирлаштирди. Бу йилги танловнинг халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланган ишларнинг умумий сони 40 та мамлакатдан 593 нафар иштирокчидан тахминан 1800 тани ташкил этди.
"Ҳакамлар ҳайъати ва биз учун фотографлар жуда қизиқарли воқеаларни топиши ва уларни қизиқарли тилда айтиб бериши муҳим. Биз шўнғийдиган бу визуал дунё биринчи фотосуратларданоқ ўзига тортади, уни китоб каби ўқиш мумкин. Танловга жуда кучли суратлар келиб тушди ва биз катта мамнуният билан таъкидлаймизки, фотожурналист касби ишончли қўлларда. Ёш профессионал фотожурналистларимиз қилаётган ишни ҳеч қандай сунъий интеллект амалга ошира олмаслиги аниқ!", — деди танлов куратори Оксана Олейник.
Шорт-лист номзодларининг совринли ўринлари ва Гран-при соҳиби танлов ташкилий қўмитаси томонидан кузда ғолибларни эълон қилиш маросимида, шунингдек, Стенин танлови сайтининг рус ва инглиз версияларида эълон қилинади.
Маълумот учун, Россия Федерациясининг ЮНЕСКО ишлари бўйича комиссияси ҳомийлигида "Россия сегодня" медиа гуруҳи томонидан ташкил этилган Андрей Стенин номидаги халқаро фотожурналистика танлови ёш фотосуратчиларни қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик эътиборини замонавий фотожурналистика вазифаларига жалб қилишни мақсад қилган.
Бу истеъдодли, сезгир ва ҳар қандай янгиликка очиқ бўлган ёш фотосуратчилар учун майдон бўлиб, улар эътиборимизни ёнимиздаги одамлар ва воқеаларга қаратади.
Қуйидагилар танловнинг халқаро ахборот ҳамкорлари бўлди: "Sputnik" ахборот агентлиги ва радиоси (Халқаро), RT (Халқаро) телеканали ва портали, "Independent Media" медиахолдинги (ЖАР), "Xinhua" ахборот агентлиги (Хитой), "Shanghai United Media Group" (SUMG) (Хитой), "The Paper" интернет портали (Хитой), "Press Trust of India" ахборот агентлиги (Ҳиндистон), "Antara" ахборот агентлиги (Индонезия), "Mehr" ахборот агентлиги (Эрон), "Nan" ахборот агентлиги (Нигерия), "Brasil 247" интернет портали (Бразилия), "Al Sharq" газетаси (Қатар), "Iraq International News Agency" (Ироқ) ахборот агентлиги.