"Uzcosmos" дала ёнғинларининг дастлабки космик мониторингини эълон қилди

© Uzcosmos Uzcosmos представил космический мониторинг полевых пожаров.
Uzcosmos представил космический мониторинг полевых пожаров. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2025
Oбуна бўлиш
Республика миқёсида 1 605,4 гектар майдон ёқилган.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Республика миқёсида 1 605,4 гектар майдон ёқилиши билан боғлиқ 213 та ҳолат аниқланди, дея хабар берди "Ўзбеккосмос" матбуот хизмати.

“Жорий йилги кузатишларнинг дастлабки таҳлилларига кўра, июнь ойининг бугунги кунига қадар республика миқёсида 1 605,4 гектар майдон ёқилиши билан боғлиқ 213 та ҳолат аниқланди”, — дейилади хабарда.

Сурхондарё вилоятида 180 та (1 324,8 гектар);
Сирдарё вилоятида 17 та (135,2 гектар);
Тошкент вилоятида 3 та (58,2 гектар);
Андижон вилоятида 3 та (18,5 га);
Фарғона вилоятида 4 та (20,4 га);
Жиззах вилоятида 2 та (21,3 га);
Бухоро вилоятида 4 та (27,0 гектар).
Қайд этилишича, мазкур вазиятлар бўйича тезкор ахборотлар Бош прокуратура, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идораларга юборилган.

“Тасаввур қилиб кўринг, 1 гектар ер майдонида бошоқли дон пояси ёқилганида 500 грамм азот оксиди, 379 грамм улгеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди гази атмосферага тарқалади. Бу тоза ҳавонинг ифлосланиши билан бирга инсон организмида сил ва саратон касалликларини келтириб чиқариши билан хавфлидир”, — дея аниқлик киритилган хабарда.

Бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларни тез ва арзон йўл билан йўқ қилиб юборишга бўлган ҳаракат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача жарималар қўлланилишига сабаб бўлади. Зарар миқдори катта бўлган тақдирда ҳаттоки жиноий жавогарликкача олиб бориши мумкин.
Хабарда фуқаролардан салбий ҳолатлар бўйича Экология вазирлигининг 1207 ишонч рақамларига қўнғироқ қилиш сўралган.
Подписан меморандум о сотрудничестве между Uzcosmos и Генеральной прокуратурой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2025
Энди бош прокуратура терговга қадар текширув ишларида Uzcosmos билан ҳамкорлик қилади
Янгиликлар лентаси
0