Президент администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилмоқда

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Ташкент. Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2025
Oбуна бўлиш
Энди ижро интизомига Ҳисоб палатаси масъул бўлади.
TOШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Президент администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.
Йиғилишда Президент администрациясининг Назорат инспекцияси фаолияти танқидий кўриб чиқилди.
"Назорат инспекциясига нима учун шунча ваколат берилган? Вазирларга яхши кўриниш учун, улар нимани берса, шуни кўтариб келмасдан, масалаларни ўрганиб, айбдорларни жазолаш бўйича нега таклиф киритмайди?", — деди давлат раҳбари.
Айтилишича, фаолиятидаги камчилик ва муаммоларни ҳисобга олиб, Президент администрациясининг Назорат инспекциясини бугуннинг ўзида тугатишга қарор қилинди.
Шу боис ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилиши белгиланди.
Бундан буён ижро интизомига Ҳисоб палатаси масъул бўлади, унинг ваколатлари кенгайтирилади.
Қуйидагилар маълум қилинди:
Эндиликда Ҳисоб палатаси қарорлар билан берилган маблағларни фақатгина тўғри сарфланишини эмас, балки нима самара берганини, аҳоли бундан қанчалик рози бўлганини ҳам ўрганади.
Палата раиси ҳар бир қарор ижроси натижадорлигини таҳлил қилиб, заиф нуқталар, “аравасини тортмаётган” раҳбарлар ва ишламаётган тизимлар бўйича ўз таклифини ҳар ойда президентга киритади.
Ҳисоб палатасига бир ой ичида Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди.
Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.
Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади.
Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.
Янгиликлар лентаси
0