https://sputniknews.uz/20250616/mirziyoev-mojarolar-mintaqa-tasir-49945381.html
Мирзиёев: яна бир можаролар ўчоғи авж олгани минтақамизга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди
Мирзиёев: яна бир можаролар ўчоғи авж олгани минтақамизга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади. 16.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-16T10:49+0500
2025-06-16T10:49+0500
2025-06-16T11:24+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
можаро
эрон
исроил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/10/49948447_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d61729c750e60fa1c2328930f1b31d9a.jpg
TOШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки минтақамизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида маълум қилишича, давлат раҳбари раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Айтилишича, ўтган беш ойда мамлакатда саноат 6,4 фоизга ўсди, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошди. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушди, 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳар бир ҳоким ҳудудидаги, вазирлар эса тармоғидаги имконият ва хавфларни олдиндан кўра билиб, проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт.
https://sputniknews.uz/20250616/turkmaniston-eron-ozbekiston-gumanitar-yordam-49944106.html
ўзбекистон
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/10/49948447_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_87d8df3f2d5c0921fd95819639975597.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, можаро, эрон, исроил
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, можаро, эрон, исроил
Мирзиёев: яна бир можаролар ўчоғи авж олгани минтақамизга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди
10:49 16.06.2025 (янгиланди: 11:24 16.06.2025) Шавкат Мирзиёев: кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади.
TOШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки минтақамизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг
Telegram-каналида маълум қилишича, давлат раҳбари раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Айтилишича, ўтган беш ойда мамлакатда саноат 6,4 фоизга ўсди, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошди. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушди, 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлди.
“Лекин куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки минтақамизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади”, — деди президент.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳар бир ҳоким ҳудудидаги, вазирлар эса тармоғидаги имконият ва хавфларни олдиндан кўра билиб, проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт.
“Энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур”, — деди Мирзиёев.