https://sputniknews.uz/20250615/ozbekiston-rossiya-brend-hamkorlik-49941611.html
Ўзбекистон Россиянинг машҳур бренди билан ҳамкорлик қилмоқчи
Ўзбекистон Россиянинг машҳур бренди билан ҳамкорлик қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Томонлар юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, технологик тажриба алмашинувини чуқурлаштиради. 15.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-15T18:00+0500
2025-06-15T18:00+0500
2025-06-15T18:00+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0f/49940697_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_afdefd3837d642b9ba8ceb870d9a8900.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Россиянинг “Арнест гуруҳи” компанияси ўртасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.Вазир Лазиз Кудратов “Арнест гуруҳи” компанияси вакиллари билан учрашди. Унда Ўзбекистон ва “Арнест гуруҳи” ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишув имзоланди.Қайд этилишича, суҳбат давомида ишлаб чиқариш ва савдо соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар қўшма корхоналар ташкил этиш ва замонавий технологияларни жорий этиш орқали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари юзасидан фикр алмашишди.Маълумот учун, Арнест гуруҳи Россиядаги аэрозол маҳсулотлари, атир-парфюмерия ва косметика воситалари, маиший кимё ҳамда алюминий қадоқловчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан биридир. Гуруҳ таркибига машҳур брендлар остида фаолият юритаётган замонавий ишлаб чиқариш қувватларига эга корхоналар киради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0f/49940697_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_bc6b52889e0f9a3baf65712292b4f2bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия, ҳамкорлик
иқтисод, ўзбекистон, россия, ҳамкорлик
Ўзбекистон Россиянинг машҳур бренди билан ҳамкорлик қилмоқчи
Томонлар юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, технологик тажриба алмашинувини чуқурлаштиради.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Россиянинг “Арнест гуруҳи” компанияси ўртасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди, дея хабар берди вазирлик
матбуот хизмати. Вазир Лазиз Кудратов “Арнест гуруҳи” компанияси вакиллари билан учрашди. Унда Ўзбекистон ва “Арнест гуруҳи” ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишув имзоланди.
Қайд этилишича, суҳбат давомида ишлаб чиқариш ва савдо соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар қўшма корхоналар ташкил этиш ва замонавий технологияларни жорий этиш орқали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари юзасидан фикр алмашишди.
“Томонлар юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, технологик тажриба алмашинувини чуқурлаштириш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш борасидаги лойиҳаларни ривожлантиришга қизиқишларини билдиришди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Арнест гуруҳи Россиядаги аэрозол маҳсулотлари, атир-парфюмерия ва косметика воситалари, маиший кимё ҳамда алюминий қадоқловчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан биридир. Гуруҳ таркибига машҳур брендлар остида фаолият юритаётган замонавий ишлаб чиқариш қувватларига эга корхоналар киради.