https://sputniknews.uz/20250615/chelyabinsk-ozbekiston-talim-muassasa-filiall-49937364.html
Челябинск вилоятига Ўзбекистонда таълим муассасаларининг филиалларини очиш таклиф этилди
Челябинск вилоятига Ўзбекистонда таълим муассасаларининг филиалларини очиш таклиф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Челябинск вилояти Ўзбекистон билан товар айирбошлаш бўйича Москвадан кейин иккинчи ўринга кўтарилган. 15.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-15T14:22+0500
2025-06-15T14:22+0500
2025-06-15T14:22+0500
жамият
ўзбекистон
россия
челябинск вилояти
отм
туризм
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1d/31804558_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_0671fe97e60ba7ea312b73e80d575181.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон Челябинск вилоятига олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг республика вилоятларида филиалларини очишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Дунё” АА маълум қилди.Ўзбекистон бош консулхонаси ташаббуси билан Жанубий Урал Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, таълим ва туризм салоҳиятига бағишланган махсус тадбир ташкил этилди.Унда Челябинск вилоятининг қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, туризм, меҳмонхона бизнеси, логистика соҳаларида фаолият юритаётган корхоналар ҳамда ҳудуддаги олий ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.Жанубий Урал Савдо-саноат палатаси президенти Федор Дегтяревнинг айтишича, айни пайтда Челябинск вилояти Ўзбекистон билан товар айирбошлаш бўйича Москвадан кейин иккинчи ўринга кўтарилган.Бош консул Жаҳонгир Пармонов ўз сўзида, иштирокчиларга Ўзбекистонда тадбиркорлар учун яратилган сармоявий салоҳият ва шарт-шароитлар, республикадаги эркин иқтисодий ҳудудлар тўғрисида гапириб ўтди.Шунингдек, таълим муассасалари вакиллари билан В2В шаклидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон томони Челябинск вилоятида жойлашган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг республика вилоятларида филиалларини очиш, муҳандислик, IТ-технологиялар, тиббиёт ва бошқа соҳаларда мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқишни таклиф қилди.Тадбир доираси Ўзбекистон туризми имкониятларига бағишлаган стенд ташкил қилди.
ўзбекистон
челябинск вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1d/31804558_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_bf87cdb324503543e9d6fa6113dcb2ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, челябинск вилояти, отм, туризм, ҳамкорлик
жамият, ўзбекистон, россия, челябинск вилояти, отм, туризм, ҳамкорлик
Челябинск вилоятига Ўзбекистонда таълим муассасаларининг филиалларини очиш таклиф этилди
Челябинск вилояти Ўзбекистон билан товар айирбошлаш бўйича Москвадан кейин иккинчи ўринга кўтарилган.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон Челябинск вилоятига олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг республика вилоятларида филиалларини очишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Дунё” АА
маълум қилди. Ўзбекистон бош консулхонаси ташаббуси билан Жанубий Урал Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, таълим ва туризм салоҳиятига бағишланган махсус тадбир ташкил этилди.
Унда Челябинск вилоятининг қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, туризм, меҳмонхона бизнеси, логистика соҳаларида фаолият юритаётган корхоналар ҳамда ҳудуддаги олий ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.
Жанубий Урал Савдо-саноат палатаси президенти Федор Дегтяревнинг айтишича, айни пайтда Челябинск вилояти Ўзбекистон билан товар айирбошлаш бўйича Москвадан кейин иккинчи ўринга кўтарилган.
Бош консул Жаҳонгир Пармонов ўз сўзида, иштирокчиларга Ўзбекистонда тадбиркорлар учун яратилган сармоявий салоҳият ва шарт-шароитлар, республикадаги эркин иқтисодий ҳудудлар тўғрисида гапириб ўтди.
Шунингдек, таълим муассасалари вакиллари билан В2В шаклидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон томони Челябинск вилоятида жойлашган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг республика вилоятларида филиалларини очиш, муҳандислик, IТ-технологиялар, тиббиёт ва бошқа соҳаларда мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Тадбир доираси Ўзбекистон туризми имкониятларига бағишлаган стенд ташкил қилди.