https://sputniknews.uz/20250613/rossiya-oltin-kontsern-ozbekiston-ish-49895213.html
Россиядаги олтин қазиб олувчи концерн ўзбекистонликларни ишга таклиф этмоқда
Россиядаги олтин қазиб олувчи концерн ўзбекистонликларни ишга таклиф этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Концернга машинистлар, ҳайдовчилар, механиклар ва бошқа мутахассислар кераклиги айтилди. 13.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-13T18:00+0500
2025-06-13T18:00+0500
2025-06-13T18:00+0500
жамият
ўзбекистон
россия
миграция
миграция агентлиги
олтин
янги иш ўринлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/03/46935258_0:317:3072:2045_1920x0_80_0_0_c125a35bda9acc5ad0c9bc410199c058.jpg
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Россиянинг “Арбат” концерни Ўзбекистондан қўшимча ишчи кучини жалб қилмоқчи, дея хабар берди “Дунё” АА.Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари Россиянинг Магадан вилоятига амалий ташрифи чоғида “Арбат” концерни Кузатув кенгаши раиси Александр Басанский билан музокаралар ўтказди. "Арбат" концерни Магадан вилоятидаги 11 та майдонда олтин қазиб олиш билан шуғулланади. Маълум қилинишича, корхонада ҳозирда 900 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ишлайди. Учрашувда Ўзбекистондан қўшимча ишчи кучини жалб қилиш имконияти қайд этилди. Ўз навбатида, Бош консуллик ходимлари бу борада ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришди. Учрашув якунлари бўйича “Арбат” концернига мутахассисларни қонуний асосда жалб этиш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари билан музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/03/46935258_120:0:2851:2048_1920x0_80_0_0_e4f9c5980f2eb277196164e46c3fe18f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, миграция, миграция агентлиги, олтин, янги иш ўринлари
жамият, ўзбекистон, россия, миграция, миграция агентлиги, олтин, янги иш ўринлари
Россиядаги олтин қазиб олувчи концерн ўзбекистонликларни ишга таклиф этмоқда
Концернга машинистлар, ҳайдовчилар, механиклар ва бошқа мутахассислар кераклиги айтилди.
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Россиянинг “Арбат” концерни Ўзбекистондан қўшимча ишчи кучини жалб қилмоқчи, дея хабар берди
“Дунё” АА. Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари Россиянинг Магадан вилоятига амалий ташрифи чоғида “Арбат” концерни Кузатув кенгаши раиси Александр Басанский билан музокаралар ўтказди.
"Арбат" концерни Магадан вилоятидаги 11 та майдонда олтин қазиб олиш билан шуғулланади. Маълум қилинишича, корхонада ҳозирда 900 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ишлайди.
Учрашувда Ўзбекистондан қўшимча ишчи кучини жалб қилиш имконияти қайд этилди.
“Айни пайтда концернга малакали машинистлар, ҳайдовчилар, механиклар ва бошқа мутахассислар керак. Ушбу тоифадаги ишчилар учун муносиб иш ҳақи белгиланган, улар бепул уй-жой ва кунига уч маҳал овқат билан таъминланади", — деди Александр Басанский.
Ўз навбатида, Бош консуллик ходимлари бу борада ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришди.
Учрашув якунлари бўйича “Арбат” концернига мутахассисларни қонуний асосда жалб этиш масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари билан музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.