Ўзбекистонда ЙПХ ходимлари дронлардан қандай фойдаланмоқда?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) берган маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонда 855 918 та қўпол турдаги қоидабузарликлар аниқланган.
Аниқланган қоидабузарликларнинг 125 569 таси қарама қарши бўлакда ҳаракатланиш, 209 374 таси эса, тегишли ҳужжатларсиз автомашина бошқариш ҳолатларини ташкил этган.
Шунингдек, 13701 нафар маст ҳолда автомашина бошқарган ҳайдовчи БҲМнинг 40 баравари миқдорида жаримага тортилиб, уларнинг ҳар бири 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Қолаверса, 155 та “йўл безорилари” ҳуқуқбузарлигини содир этганларга ҳам ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш жазолари қўлланилган.
Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати сўнгги турдаги техника ва дронлар билан таъминланмоқда. Хизмат ходими Дилноза Ражабованинг сўзларига кўра, янги жорий қилинган дронлардан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган жой ҳақида тезкор маълумот олиш ва тирбандликни аниқлаш мақсадида фойдаланилмоқда.

“Ушбу дрон қоидабузарликларни аниқламайди, балки йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган жой ҳақида тезкор маълумот олиш ва тирбандликни аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Ҳозирда ушбу қурилмалардан Тошкент шаҳрида синов тариқасида фойдаланяпмиз”, —деди Ражабова.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ЙХХ ходимлари томонидан йўл қўйилган хатоликлар сабабли фуқаролар эътирозини келтириб чиқарган маъмурий материалларни кўриб чиқиш жараёни сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилинмоқда. Ушбу тизимда қурилмалардан келиб тушган ҳодисалар "Яшил", "Сариқ", "Қизил" тоифаларга ажратилиб, автоматик қарорлар шаклланади.
Бундан ташқари, болалар орасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва қоидаларни ўргатиш мақсадида 5 мингдан ортиқ мактабларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш хоналари, қарийб 4 мингта боғчада йўл ҳаракати майдончалари ташкил этилган.
Шунингдек, 1000 дан ортиқ мактаблар олдида "қавариқ" пиёдалар ўтиш жойлари ва сунъий нотекисликлар ташкил этилган.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0