https://sputniknews.uz/20250612/saudiya-arabistoni-kompaniyalar-sirdaryo-texnikum-sarmoya-49875432.html
Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари Сирдарёдаги техникумга сармоя киритди
Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари Сирдарёдаги техникумга сармоя киритди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари ўртасида 20 млн доллар қийматидаги ҳамкорлик ҳужжати имзоланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
2025-06-12T17:17+0500
2025-06-12T17:17+0500
2025-06-12T17:17+0500
жамият
ўзбекистон
саудия арабистони
таълим
техникум
инвестиция
сирдарё
олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0c/49875041_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_151fc3401537b987893d70ca4a0710d6.jpg
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари ўртасида 20 млн доллар қийматидаги ҳамкорлик ҳужжати имзоланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати. Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ҳамда Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари – “ACWA Power” ва “DataVolt” раҳбарлари ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди. “ACWA Power” билан имзоланган ҳужжатга кўра, компания 2030 йилгача Сирдарё вилоятидаги Ширин энергетика техникумига инвестиция маблағларини йўналтирган ҳолда халқаро стандартларга жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўяди. Лойиҳа доирасида таълим сифатини ошириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва Энергетика ҳамда сув академияси (EWA)нинг икки йиллик таълим дастурини интеграция қилган ҳолда замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш каби устувор вазифаларни амалга ошириш белгиланган. “DataVolt” ахборот технологиялари компанияси билан эришилган келишув эса рақамли инфратузилма соҳасини ривожлантиришга қаратилган. Унга кўра, Ширин энергетика техникумида Маълумотлар маркази саноати учун иситиш, шамоллатиш ва ҳаво совутиш (HVAC) ҳамда электромеханик муҳандислик йўналишларида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган замонавий ўқув дастурлари жорий этилади. Шунингдек, таълим муассасаси замонавий инфратузилма ва техник ускуналар билан жиҳозланади, ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш чоралари кўрилади.
ўзбекистон
саудия арабистони
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0c/49875041_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_431e22291a124b499a4d807ee0ec2239.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
acwa power datavolt сирдарё вилоятидаги ширин энергетика техникуми shirin energy technical school, syrdarya region
acwa power datavolt сирдарё вилоятидаги ширин энергетика техникуми shirin energy technical school, syrdarya region
Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари Сирдарёдаги техникумга сармоя киритди
Лойиҳаларнинг умумий қиймати 20 млн долларга тенг.
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари ўртасида 20 млн доллар қийматидаги ҳамкорлик ҳужжати имзоланди, дея хабар берди вазирлик
матбуот хизмати. Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ҳамда Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари – “ACWA Power” ва “DataVolt” раҳбарлари ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.
“Ушбу келишувлар умумий қиймати 20 миллион долларга тенг бўлган лойиҳаларни ўз ичига олади”, — дейилади хабарда.
“ACWA Power” билан имзоланган ҳужжатга кўра, компания 2030 йилгача Сирдарё вилоятидаги Ширин энергетика техникумига инвестиция маблағларини йўналтирган ҳолда халқаро стандартларга жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўяди.
Лойиҳа доирасида таълим сифатини ошириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва Энергетика ҳамда сув академияси (EWA)нинг икки йиллик таълим дастурини интеграция қилган ҳолда замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш каби устувор вазифаларни амалга ошириш белгиланган.
“DataVolt” ахборот технологиялари компанияси билан эришилган келишув эса рақамли инфратузилма соҳасини ривожлантиришга қаратилган. Унга кўра, Ширин энергетика техникумида Маълумотлар маркази саноати учун иситиш, шамоллатиш ва ҳаво совутиш (HVAC) ҳамда электромеханик муҳандислик йўналишларида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган замонавий ўқув дастурлари жорий этилади.
Шунингдек, таълим муассасаси замонавий инфратузилма ва техник ускуналар билан жиҳозланади, ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш чоралари кўрилади.