Рада депутати Зеленскийни террорчи деб тан олишга чақирди

© OZAN KOSEПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2025
Oбуна бўлиш
Рада депутати: агар ҳозир бунга чек қўйилмаса, унинг террорчилик фаолияти бутун дунё бўйлаб ривожланади.
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Владимир Зеленский ва унинг атрофидагилар террорчи деб тан олиниши керак, дея мурожаат қилди Олий Рада депутати Артем Дмитрук ижтимоий тармоқда, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Мен Россия Федерацияси президенти Владимир Владимирович Путинга ва бошқа давлатлар раҳбарларига мурожаат қилиб, Зеленскийни, унинг гуруҳи аъзоларини, яқин атрофдагиларни террорчи ташкилот деб тан олишни ва шунга мос равишда террорчи ташкилотга ва бу террорчига қарши курашиш учун мавжуд ва мумкин бўлган барча усуллардан фойдаланишни сўрайман”, — деди Дмитрук.
Зеленский Украина халқига қарши террор уюштирмоқда, Украина ва Россияда, шунингдек, Европа Иттифоқи ҳудудида террорчилик ҳаракатларини амалга оширмоқда, дея қўшимча қилди парламентарий.
"Бизга чегаравий ечимлар керак, узоққа чўзишнинг иложи йўқ. Агар ҳозир бунга чек қўйилмаса, бундан баттар бўлади, унинг террорчилик фаолияти бутун дунё бўйлаб ривожланади," — дея огоҳлантирди Дмитрук.
Президент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленскийдан қутулиш керак — АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги
Янгиликлар лентаси
0