Ўзбекистон ва Россия ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлайдиган бўлди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФлаг России и Узбекистана, архивное фото
Флаг России и Узбекистана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2025
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган давлат байрами - Россия куни билан самимий табриклади.
Қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш;
олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш.
“Ўзаро товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мувофиқлаштирилган чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги фаол алмашинувлар ва амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳим. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россияда маданий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0