АҚШ Россия халқини қўллаб-қувватлашга содиқ қолади — Марко Рубионинг байрам табриги

© РИА Новости / AP Photo / Mark SchiefelbeinГоссекретарь США Марко Рубио. Архивное фото
Госсекретарь США Марко Рубио. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2025
Oбуна бўлиш
Марко Рубио: Америка халқи номидан Россия халқини Россия куни билан табриклайман.
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. АҚШ давлат котиби Марко Рубио Америка халқи номидан Россия халқини Россия куни билан табриклади, деб хабар берди АҚШ ташқи сиёсат идораси.
Марко Рубио Россия халқининг ёрқин келажак сари интилишини қўллаб-қувватлашини билдирди ва Вашингтон Украинада мустаҳкам тинчликка эришиш учун Москва билан конструктив мулоқотга содиқлигини таъкидлади.
“Америка халқи номидан Россия халқини Россия куни билан табриклайман. Қўшма Штатлар ёрқин келажак сари интилишларини давом эттираётган Россия халқини қўллаб-қувватлашга содиқ қолади. Шунингдек, биз ушбу имкониятдан фойдаланиб, Қўшма Штатларнинг Россия ва Украина ўртасида мустаҳкам тинчликка эришиш учун Россия Федерацияси билан конструктив ҳамкорлик қилиш истагини яна бир бор тасдиқлаймиз. Умид қиламизки, тинчлик мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантиради”, — дейилади табрик матнида.
Россия куни 1992 йил 11 июнда жорий этилган. 1994 йилда у давлат мақомини олди ва Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинган кун деб атала бошланди. 2002 йилда Меҳнат кодекси кучга киргандан сўнг унинг номи ўзгартирилди.
Янгиликлар лентаси
0