https://sputniknews.uz/20250611/mariya-zaxarova-ozbekiston-elchixona-nota-49856525.html
Захарова Россия томони Ўзбекистон элчихонасидан нота олганини изоҳлади
Захарова Россия томони Ўзбекистон элчихонасидан нота олганини изоҳлади
Sputnik Ўзбекистон
Захарова: Москва ва Тошкентни мустаҳкам иттифоқчилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари боғлаб туради. 11.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-11T14:50+0500
2025-06-11T14:50+0500
2025-06-11T15:55+0500
сиёсат
ўзбекистон
россия
элчихона
ўзбекистон тив
мария захарова
мигрантлар
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40570612_535:13:2922:1356_1920x0_80_0_0_6af950d1600e7e2e55e0d1afa5db11df.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасидан нота олганини изоҳлади, деб ёзмоқда ТАСС.Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ОАВга берган интерьюсида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия Ташқи ишлар вазирлигига нота юборганини маълум қилди. Унда Россияда Ўзбекистондан келганларга нисбатан ўтказилган текширув ва нотўғри муносабатдан хавотир билдирилган.Мария Захарова Россия Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасидан нота олганини изоҳлар экан, Москва ва Тошкентни мустаҳкам иттифоқчилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари боғлаб туришини қайд этди.Россия Федерацияси олинган холис маълумотларни белгиланган тартибда Ўзбекистонга етказади, дея қўшимча қилди Россия ТИВ расмий вакили.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40570612_518:0:2922:1803_1920x0_80_0_0_a958cef468fef1700f9ef5c25eb6ec19.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, россия, элчихона, ўзбекистон тив, мария захарова, мигрантлар, миграция
сиёсат, ўзбекистон, россия, элчихона, ўзбекистон тив, мария захарова, мигрантлар, миграция
Захарова Россия томони Ўзбекистон элчихонасидан нота олганини изоҳлади
14:50 11.06.2025 (янгиланди: 15:55 11.06.2025) Захарова: Москва ва Тошкентни мустаҳкам иттифоқчилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари боғлаб туради.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасидан нота олганини изоҳлади, деб ёзмоқда ТАСС.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ОАВга берган интерьюсида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия Ташқи ишлар вазирлигига нота юборганини маълум қилди. Унда Россияда Ўзбекистондан келганларга нисбатан ўтказилган текширув ва нотўғри муносабатдан хавотир билдирилган.
Мария Захарова Россия Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасидан нота олганини изоҳлар экан, Москва ва Тошкентни мустаҳкам иттифоқчилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари боғлаб туришини қайд этди.
"Ўзбекистон элчихонасининг нотасини олганимиз муносабати билан ундаги маълумотларни диққат билан кўриб чиқмоқдамиз. Таъкидлаш жоизки, бизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа хизматлар орқали тўғридан-тўғри алоқа каналлари мавжуд. Иттифоқчилар ўртасидаги одатга кўра, суҳбат очиқчасига боради ва ҳар қандай сигнал диққат билан кўриб чиқилади", — деди дипломат.
Россия Федерацияси олинган холис маълумотларни белгиланган тартибда Ўзбекистонга етказади, дея қўшимча қилди Россия ТИВ расмий вакили.