Ўзбекистон ва Болгария ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

© Пресс-служба президента УзбекистанаУзбекистан и Болгария будут расширять взаимовыгодное сотрудничество
Узбекистан и Болгария будут расширять взаимовыгодное сотрудничество - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2025
Oбуна бўлиш
Етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.
TOШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария президенти Румен Радев Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолашди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
© Пресс-служба президента УзбекистанаУзбекистан и Болгария будут расширять взаимовыгодное сотрудничество
Узбекистан и Болгария будут расширять взаимовыгодное сотрудничество - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2025
Узбекистан и Болгария будут расширять взаимовыгодное сотрудничество

“Етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар, жумладан, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда Тошкент ва София шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим алмашилди”, — дейилади хабарда.

© Пресс-служба президента УзбекистанаУзбекистан и Болгария будут расширять взаимовыгодное сотрудничество
Узбекистан и Болгария будут расширять взаимовыгодное сотрудничество - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2025
Узбекистан и Болгария будут расширять взаимовыгодное сотрудничество
Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокараларда қуйидагилар маълум қилинди:
парламентлар, иқтисодиёт ва ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик фаоллашгани катта мамнуният билан қайд этилди;
товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, кооперациянинг янги йўналишлари ва лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда;
гуманитар алмашинувлар амалга оширилмоқда, Бухоро ва Варна, Самарқанд ва Пловдив ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилган;
савдони, энг аввало, тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё ва фармацевтика маҳсулотлари, металл буюмлар ва технологик ускуналар етказиб беришни кенгайтириш орқали кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди;
ўзаро савдонинг ўсишини рағбатлантириш мақсадида пойтахтларда савдо уйлари очиш, лабораторияларни аккредитациядан ўтказиш ва имтиёзли кредит линиялари ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди;
агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика, геология, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва IT, туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш устувор йўналиш сифатида қайд этилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ резиденции "Куксарой" состоялись переговоры президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с президентом Республики Болгария Руменом Радевым с участием официальных делегаций.
В резиденции Куксарой состоялись переговоры президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с президентом Республики Болгария Руменом Радевым с участием официальных делегаций. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2025
В резиденции "Куксарой" состоялись переговоры президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с президентом Республики Болгария Руменом Радевым с участием официальных делегаций.
“Самарали ерусти ва ҳаво транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу маънода, томонлар икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олдилар”, — дейилган матбуот хабарида.
Икки мамлакат ўртасида қуйидагиларни амалга оширишга келишиб олинди:
меҳнат ресурслари соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун София шаҳрида Ўзбекистон Миграция агентлигининг ваколатхонасини очиш масаласи кўриб чиқилади.
гуманитар алоқаларни, шу жумладан, академик ва илмий алмашинувларни фаоллаштириш, жорий йилда Андижон шаҳрида етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг учрашувини ўтказиш ташаббуслари қўллаб-қувватланди.
шунингдек, келгуси йилда Ўзбекистон ва Болгария маданияти ва киноси ҳафталигини ташкил этишга келишиб олинди.
Айтилишича, эришилган келишувлар ижроси устидан тизимли назоратни таъминлаш мақсадида қўшма "йўл харитаси"ни қабул қилиш ва Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари даражасини ошириш, унинг ишига ҳудудлар ва йирик компаниялар раҳбарлари жалб этилади.
Румен Радев Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Болгарияга боришга таклиф этди.
Янгиликлар лентаси
0