ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Болгария давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бошланди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Болгария Республикаси президенти Румен Радевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон етакчси олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлашди.Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бошланди.Эслатиб ўтамиз, Болгария президенти Румен Радевнинг расмий ташриф 11 июнга қадар давом этади. Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.
кўксарой қароргоҳи ўзбекистон расмий ташриф болгария республикаси президенти румен радев расмий кутиб олиш маросими ko‘ksaroy qarorgohi o‘zbekiston rasmiy tashrif bolgariya respublikasi prezidenti rumen radev rasmiy kutib olish marosimi kuksaroy residence uzbekistan president bulgaria rumen radev
кўксарой қароргоҳи ўзбекистон расмий ташриф болгария республикаси президенти румен радев расмий кутиб олиш маросими ko‘ksaroy qarorgohi o‘zbekiston rasmiy tashrif bolgariya respublikasi prezidenti rumen radev rasmiy kutib olish marosimi kuksaroy residence uzbekistan president bulgaria rumen radev
Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги музокаралар бошланди
Кўксарой қароргоҳида Румен Радевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Болгария давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бошланди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Болгария Республикаси президенти Румен Радевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон етакчси олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.
Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлашди.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бошланди.
Эслатиб ўтамиз, Болгария президенти Румен Радевнинг расмий ташриф 11 июнга қадар давом этади. Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.