Мигрантлар орасида ОИВ аниқланаётган янги ҳолатлар сони ошган — Миграция агентлиги

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРабочий на строительной площадке
Рабочий на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2025
Oбуна бўлиш
Матлаб Куранов: 503 минг узоқ муддат чет элда бўлган фуқароларнинг қайтиши прогноз қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. 2025 йил иккинчи ярим йиллигида 503 минг узоқ муддат чет элда бўлган фуқароларнинг қайтиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги директори ўринбосари Матлаб Куранов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган мажлисда маълум қилди.
Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Матлаб Курановнинг қайд этишича, 2024 йилда жами 5,1 млнга яқин фуқаролар ОИВ-ОИТСга қарши текширувдан ўтказилган. Шу билан бирга, узоқ муддатда чет элда бўлиб қайтган фуқаролар орасида фақатгина 25 фоизи (434 минг нафари) ихтиёрий равишда ОИВ-ОИТС текширувидан ўтган.

“Улар орасидан 1 минг 512 нафар фуқарода касаллик аниқланган. Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар орасида 12,7 минг киши ихтиёрий текширувдан ўтган. Улардан 81 нафарида ОИВ аниқланган. Афсуски, меҳнат мигрантлари орасида аниқланаётган янги ҳолатлар сони олдинги йилга нисбатан 23,7 фоизга ошган”, — дея қайд этди Миграция агентлиги директори ўринбосари.

2025 йил бошидан бугунги кун ҳолатига кўра, 386 минг фуқаро узоқ муддат чет элда бўлиб қайтган.

“2025 йил 2-ярим йиллигида 503 минг узоқ муддат чет элда бўлган фуқароларнинг қайтиши прогноз қилинмоқда”, — дея қайд этди Куранов.

Унинг айтишича, мазкур лойиҳа билан Ўзбекисноннинг 4 та қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги;
“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги;
“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги;
“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги.
“Хусусан, узлуксиз 90 кун ва ундан ортиқ муддат давомида чет элда бўлиб қайтган ўн саккиз ёшдан олтмиш ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари, республика ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикамизга кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш белгиланмоқда”, — дейилади қуйи палата матбуот хизмати хабарида.
ОИВга мажбурий тиббий текширув қуйидаги маблағлар ҳисобидан ўтказилади:
узлуксиз 90 кун ва ундан ортиқ муддатда чет элда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаролари ва республикада доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар учун – давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун мамлакатга кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқаролар учун – ўз маблағлари, иш берувчининг ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан.
Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистондан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни бораётган давлатининг қонунчилиги, унда бўлиш қоидалари бўйича ўқитишни ташкил этиш ва зарур материаллар билан таъминлаш мажбуриятини хусусий бандлик агентликларининг лицензия шартларидан бири этиб белгилаш ҳам таклиф этилмоқда.
ОИВ тести - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2023
ОИВ инфекцияси кўпроқ қайси ҳолатлар орқали юқмоқда — мутахассис жавоби
Янгиликлар лентаси
0