"Шаҳар бизни яхши кўради" — Михаил Турецкий Самарқанддаги концерт ҳақида
15:19 08.06.2025 (янгиланди: 16:40 08.06.2025)
© SputnikВ Самарканде с аншлагом прошел концерт хора Турецкого и арт-группы "Сопрано".

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Михаил Турецкий Sputnik Ўзбекистон мухбири билан ўз таассуротларини ўртоқлашди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Самарқандда “Хор Турецкого” ва “Сопрано” гуруҳлари ижросида Ғалаба қўшиқлари янгради, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Концерт "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик боғининг амфитеатрида бўлиб ўтди. Томошабинлар санъаткорлар билан бирга қўшиқ куйлашди, рақсга тушишди ва уларни олқишлашди.
© SputnikВ Самарканде с аншлагом прошел концерт хора Турецкого и арт-группы "Сопрано".

В Самарканде с аншлагом прошел концерт хора Турецкого и арт-группы "Сопрано".
© Sputnik
Концерт якунида жамоалар бадиий раҳбари Михаил Турецкий Sputnik Ўзбекистон мухбири билан ўз таассуротларини ўртоқлашиб, хор бутун дунё бўйлаб чиқиш қилаётганини, аммо Самарқанд томошабинларининг меҳри ўзгача эканлигини таъкидлади.
© SputnikВ Самарканде с аншлагом прошел концерт хора Турецкого и арт-группы "Сопрано".

В Самарканде с аншлагом прошел концерт хора Турецкого и арт-группы "Сопрано".
© Sputnik
"Самарқандликлар - бахтли, қуёшли, эртанги кунга ишонган халқ. Чунки шаҳар ривожланмоқда. Йилдан-йилга бутун Ўзбекистон гуллаб-яшнамоқда ва Самарқанд унинг ажралмас қисмидир", — деди Россия халқ артисти.
Ўтган йили томошабинлар байналмилал мусиқа репертуаридан баҳраманд бўлган бўлса, бу йил дастур Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланди. Михаил Турецкий бу собиқ Совет Иттифоқидаги барча халқларнинг умумий ғалабаси эканини таъкидлади.
© SputnikВ Самарканде с аншлагом прошел концерт хора Турецкого и арт-группы "Сопрано".

В Самарканде с аншлагом прошел концерт хора Турецкого и арт-группы "Сопрано".
© Sputnik
"Бу руслар, арманлар, ўзбеклар, украинлар, белоруслар - бутун совет халқининг ғалабаси. Бу дастур билан биз Вена, Будапешт, Рим, Париж, Берлинда чиқиш қилдик. 5 май куни эса - БМТ Бош ассамблеяси биносида",— деди у.
© SputnikВ Самарканде с аншлагом прошел концерт хора Турецкого и арт-группы "Сопрано".

В Самарканде с аншлагом прошел концерт хора Турецкого и арт-группы "Сопрано".
© Sputnik
Самарқанддан сўнг россиялик санъаткорлар Душанбе, Беларусь, Лотин Америкасида концерт беради. Концертлар бепул ўтказилади - Москва ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши туфайли, барча композициялар эса тиғиз гастроль жадвалига қарамай, фақат жонли ижро этилади.
"Кўпинча биз "кемадан балга" - самолётдан тўғридан-тўғри саҳнага чиқамиз. Баъзида овоз панд бериши мумкин, аммо томошабинга биз ҳар доим жонли овоз ва самимийликни кафолатлаймиз", — дея қўшимча қилди Турецкий.
© SputnikВ Самарканде с аншлагом прошел концерт хора Турецкого и арт-группы "Сопрано".

В Самарканде с аншлагом прошел концерт хора Турецкого и арт-группы "Сопрано".
© Sputnik
Турецкий хори ва "Сопрано" арт-гуруҳи жамоаси постсовет ҳудудининг турли мамлакатларидан келган, қатъий танловдан ўтган санъаткорлардир.
"Бизга келиш осон эмас. Бу катта масъулият, мураккаб репертуар. Ўзига хос овоз ва жиддий маълумотга эга бўлиш керак. Ўзбекистондан ҳозирча ҳеч ким йўқ, лекин бир кун келиб пайдо бўлишини ҳис қиляпман", — деди Михаил Борисович.
Самарқандга қайтиш ҳақидаги саволга санъаткор иккиланмай “Албатта, келамиз! Шаҳар бизни яхши кўради. Буни кўриб турибмиз. Қаранг, қандай шов-шув кўтардик”, дея жавоб берди.