Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев вместе с широкой общественностью принял участие в церемонии ифтара в городе Ташкенте.
Президент Шавкат Мирзиёев вместе с широкой общественностью принял участие в церемонии ифтара в городе Ташкенте.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2025
Oбуна бўлиш
Президент хорижий давлатларда бўлиб турган ватандошларни ҳам бугунги улуғ айём билан чин дилдан қутлаб, уларга соғлик-омонлик, бахт ва омад тилади. Шунингдек, жаҳоннинг узоқ-яқин ўлкаларидаги мусулмон умматини ҳам табриклади.
TOШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, барча мўмин-мусулмон юртдошларимизни, бутун халқимизни улуғ ва мўътабар айём – Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман”, - дейилади табрикда.
Табрикда қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда турли миллатлар ва диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, виждон эркинлигини таъминлаш, диний-маърифий меросни асраб-авайлаш, ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда.
“Бу ҳақда сўз юритганда, ислом динининг эзгу тамойилларини чуқур ўрганиш, буюк тарихимиз ва маданиятимиз дурдоналарини, машҳур алломаларимизнинг бой меросини тўплаш ва кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш лозим. Жумладан, кўҳна Шарқ мўъжизаси – Самарқанд шаҳри 2025 йилда ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилинди, улуғ ватандошимиз Имом Мотуридийнинг 1155 йиллик таваллуд санаси юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари қаторига, шу йил Бухоро шаҳрида ўз фаолиятини бошлайдиган Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ҳам қўшилди”, - дейди президент.
Таъкидланишича, 15 минг нафар ўзбекистонлик муқаддас ҳаж зиёратини адо этмоқда.
“Умид қиламизки, муҳтарам ҳожиларимиз жамиятимизда бирдамлик, оила ва маҳаллаларимизда меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёшларимиз тарбиясини кучайтириш, уларни илм-маърифатга, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашга, Ватан ҳимоячиси бўлишга тарғиб этиш, муҳтож инсонларга кўмак беришда алоҳида ибрат ва намуна кўрсатадилар”, - дейилади табрикда.
Президент хорижий давлатларда бўлиб турган ватандошларни ҳам бугунги улуғ айём билан чин дилдан қутлаб, уларга соғлик-омонлик, бахт ва омад тилади.
Шунингдек, жаҳоннинг узоқ-яқин ўлкаларидаги мусулмон умматини ҳам табриклаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилади.
“Ҳозирги кунда дунё нақадар мураккаб ва таҳликали бўлиб бораётганини барчамиз кўриб турибмиз. Бундай кескин шароитда юртимизда тинчлик, ўзаро ҳурмат ва тотувлик муҳитини сақлаб, барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилиб кўзлаган юксак мақсадларимизга ета оламиз. Албатта, ўз тарихида не-не синов ва машаққатлардан муносиб ўтган мард ва олижаноб халқимиз бунга ҳар томонлама қодир. Бу йўлда эл-юртимизга мансуб меҳр-оқибат, ўзаро бирлик ва жипслик биз учун беқиёс куч-қудрат манбаи бўлиб хизмат қилади, деб ишонаман”, - дейди Мирзиёев.
Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2025
Ички туризм: Қурбон ҳайити байрамига чегирмалар эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0